• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода 6 ёшли бола шифохонада вафот этди, унинг синглиси эса комада. Сабаб сифатида ис гази кўрсатилмоқда, ота-она бунга ишонмаяпти

    25 ноябрь куни соат 18:55 да Когон шаҳрида яшовчи фуқаро Азамат Ёдгоров икки нафар фарзандини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиалига келтирган. У фарзандларида тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қусиш, ҳолсизлик, уйқучанлик ҳолатлари юзага келаётганидан шикоят қилган.

    Болаларнинг аҳволи ўта оғирлиги инобатга олиниб, «Ўткир респиратор инфекция. Оғир кечуви. Гипертермик синдром» ташхиси билан улар болалар реанимацияси бўлимига ётқизилган. Бўлим бошлиғи Баҳриддин Мамедовнинг «Дарё»га маълум қилишича, олиб борилган даво чораларига қарамай, 2013 йилда туғилган Амир Ёдгоровда 29 ноябрь куни соат 13:00 да биологик ўлим қайд этилган.

    Қайд этиш жоиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Вафот этган боланинг онаси мурожаати» тарқалган эди. Унда, жумладан, ота-она фарзандларини шифохонага олиб келганида уларнинг фақат томоғи оғриб, иситмаси бўлгани, ярим тунда эса улар комага тушиб қолгани, оила бошлиғи Тошкентдан шифокорларни ўз ҳисобидан чақиртиргани таъкидланган.

    «29 ноябрь куни ўғлим ўлди. Унинг ўлимидан сўнг уйимизга ҳамма — Когон ҳокими, прокуратура, санепидемназорат ходимлари келди. Бизга ўғлимизнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлгани ҳақида хулоса беришди. Бу ғирт ёлғон! Шаҳар газ идораси ходимлари келиб, уйда ҳеч қандай газ сизиши бўлмагани ҳақида далолатнома тузиб кетган. Биз ҳали ҳам аслида нима бўлганини ва ташхис қандайлигини билмаймиз. Атроф тўла уқувсиз шифокорлар... Қизимизни қутқариб қолишга ёрдам беринг! Биз вилоят ҳокими Ўктам Барноевнинг ушбу муаммога шахсан аралашишини истаймиз», — дейилади мурожаатда.

    Бемор болаларнинг отаси Азамат Ёдгоровнинг шифокорга айтишича, фарзандларидаги ҳолат 22 ноябрь куни бошланган бўлиб, шамоллаш, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал ва бурун битиши каби белгилар берган. Аммо ота-она шифокорга мурожаат қилмай, фарзандларини дастлаб уй шароитида даволаган. Даволашнинг фойдаси бўлмагач, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб келган.

    Кома ҳолатидаги уч ёшли Алия.

    Кома ҳолатидаги уч ёшли Алия.
    Фото: «Дарё»

    — Шу куни болаларнинг отаси 2016 йил туғилган қизи Алияни оғир аҳволда, эс-ҳуши карахт, ҳолсиз, интоксикация белгилари юқори даражада олиб келди. Қўл-оёғида тонус кучайган, ҳансираб нафас оларди. Юрак тонлари бўғиқ, юрак уриши тезлашган, кома ҳолатида эди. Ўғли ҳам ўз оёғи билан ҳуш-беҳуш юриб келган бўлса-да, беморлик ҳолатлари бир хил эди. Иккисига ҳам санитар авиация йўналиши билан РШТЁИМдан токсиколог, трансфузиолог ва реаниматолог, доцент Гуля Ҳамроева, РШТЁИМ Бухоро филиали директори, бош шифокор ва бўлим бошлиқлари томонидан консилиум ўтказилди ва тавсиялар берилди. Амирга плазмоферез ўтказилди, — деди болалар реанимация бўлими бошлиғи Баҳриддин Мамедов.

    Мамедовнинг таъкидлашича, бемор болаларни уч кун давомида уй шароитида, шифокор маслаҳатисиз даволашган. «Цинепар сироп», «Парацетамол» шамча, ягурта ичимлиги, «Реоксолин» воситалари орқали уларнинг ҳароратини 35,5 даражага туширишган. Кўп ўтмай, болалар ҳарорати яна 38—39 даражага кўтарилган. Шундай оғир ҳолатда ҳам таниш ҳамширани олиб келиб, уй шароитида «Цефтираксион» дори воситасини қўллашган.

    — Эрталаб болаларини қайнонасига топшириб, ота ишга жўнаган. Болалар телевизор кўриб, компьютер ўйнашган бўлишса-да, ҳол-беҳол бўлишган. Отасининг айтишича, бетоб невараларига қараб турган буви уларга уй шароитида тайёрланган бақлажон икраси ҳамда блинчик пишириб берган. Бундан ташқари, ўша кунларда ҳаво ҳарорати пасайгани сабабли хонадонда уйни иситиш учун табиий газ плитасидан фойдаланилган. Болаларда қусиш кучайиб, иситма яна ҳам кўтарилган. Ота ишдан қайтгачгина, болаларини касалхонага олиб келган, — дея сўзида давом этди шифокор.

    Баҳриддин Мажидов.

    Баҳриддин Мажидов.
    Фото: «Дарё»

    Болалар зудлик билан муолажалар столига ётқизилган. Ҳар уч соатда уларда иситма, қусиш, талваса ҳолати юзага кела бошлаган. Ошқозонлари ювилиб, қон ва пешоб анализлари Бухоро вилоят суд-тиббиёт экспертизасига жўнатилган.

    Консилиум натижалари асосида болаларга «Ис газидан ўткир заҳарланишнинг оғир даражаси. Гипоксик бош мия шиши. Мия комаси 2-даражаси. Ўткир нафас етишмовчилиги 3-даражаси. Ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги 3-даражаси. Талваса синдроми» ташхислари қўйилган. Ҳар икки бемор ҳам кома ҳолатида IVL аппаратида вазопрессор дори воситалари фонида даволанган. Даволашда қон компонентлари қўйилган, оксигенотерапия, интоксикацияга қарши ва реанимацион чора-тадбирлар қўлланилган.

    — Болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун бор имкониятдан фойдаландик. Нафақат вилоят, балки санитар авиация йўналиши орқали жуда тезкор равишда Бухорога етиб келган республика даражасидаги энг тажрибали шифокорлар ҳам жалб этилди. Афсуски, 6 яшар бола ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади. Айни пайтда 3 ёшли бемор ҳам оғир, кома ҳолатида. У ИВЛ аппаратида вазопрессор дори воситалари фонида даволанмоқда, — деди РШТЁИМ Бухоро филиали директори Мажид Кенжаев.

    Болаларнинг отаси Азамат Ёдгоров ҳамда амакиси Дамир Жўраев «Дарё» мухбири билан суҳбатда шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бор имкониятларни қўллашганига қарамай, ўғли вафот этганини аччиқ ҳасрат билан таъкидлади.

    — Малакали шифокорлар қизим атрофида. Аллоҳдан шифо сўраймиз. Аммо болаларим газдан заҳарланмаган. Улар вирусга чалинган. Экспертиза хулосасини кутаяпмиз, — дейди Азамат Ёдгоров.

    Маълумотга кўра, болаларнинг онаси Диляра Ёдгорова 8 ойлик ҳомиласи билан Бухоро вилоят перенатал марказида даволанмоқда.

    — Суд-тиббий экспертизага юборилган қон таҳлилида 11,7 фоиз карбоксигемоглобин миқдори аниқланган. Айтишим жоизки, бизнинг вазифамиз беморга қараш, уни комадан чиқариш, қандай кўринишдаги касаллик бўлишидан қатъи назар, муолажаларда давом этиб, уларнинг соғлиғини таъминлаш, — дейди Баҳриддин Мамедов.

    Болалар РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилган кун вилоят раҳбари Ўктам Барноев болалар реанимацияси бўлимига келган ва болалар ҳолидан хабар олган.

    Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев (ўнгдан иккинчи).

    Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев (ўнгдан иккинчи).
    Фото: «Дарё»
    03.12.2019, 07:51   Изоҳ (0)   67856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда маст ҳолда ётган қизни бир нечта автомобиль босиб кетди (видео)

    03.12.2019, 07:30

    Ўзбекистонда 10 ой ичида содир бўлган ёнғинларда 88 киши ҳалок бўлди

    03.12.2019, 07:09

    Қарши туманидаги электр токи билан боғлиқ муаммо 2020 йил бартараф этиладиган бўлди

    03.12.2019, 06:49

    Фарғонада 1,1 млн дона пиротехника воситасини яширинча олиб кириш ҳолати аниқланди

    03.12.2019, 05:33

    МСК раиси ўринбосари: 60 та сайлов участкасида овоз бериш жараёни жонли трансляция қилинади

    02.12.2019, 23:58

    Туркманистондан келган электр энергияси сабабли Самарқанддаги баъзи туманларда электр энергияси вақтинча ўчирилади

    02.12.2019, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46

    Трамп “Эпштейн иши” бўйича барча махфий материалларни ошкор қилишни буюрди

    Дунё | 19 июл, 11:35

    Фото: Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:15

    Шов-шувли жанжаллар туфайли карьерасини ўз қўли билан барбод қилган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 19 июл, 10:55

    Украина Россиянинг бир қанча шаҳарларига дрон ҳужумларини амалга оширди

    Дунё | 19 июл, 10:40

    “Бу кетишда келажак авлод дарахтга эътиқод қилишни бошлаб юбормаса” — Алишер Қодиров дарахтлар кесилиши ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июл, 10:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.