1 декабрь, якшанба куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал майор Азиз Икромов Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ Бригадасида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Бу учрашувда хизматга оид турли фикр-мулоҳазалар ва ишни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди. Навбатдаги ана шундай учрашув Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида бўлиб ўтди. Бу сафар Ўзбекистон ИИВ ЙҲХ Бош бошқармасининг янги раҳбари, полковник Олим Саидов вилоятда хизмат олиб бораётган ходимлари билан танишиб, улар билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари иштирок этди.
Бош бошқарма бошлиғи, полковник Олим Саидов вилоят ЙҲХБ ходимлари билан умумий тарзда ва якка тартибда суҳбат ўтказди. Ходимларга олдиларига қўйилган вазифалар кўлами ҳақида гапирди.
Шунингдек, у ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди. Ходимларнинг махсус кийим-бошларига, орасталикларига ҳам эътибор қаратиб, ўзининг танқидий фикрларини билдирди. Ўрта бўғин раҳбарлар, саф бўлинмалари командирлари зиммасидаги вазифаларни, уларнинг олдига қўйиладиган вазифаларни атрофлича тушунтириб, командирлар билан суҳбатлашди.
Шундан сўнг полковник Олим Саидов ва вилоят раҳбарлари ходимларнинг оилавий шароити билан танишиш мақсадида вилоятнинг Оҳангарон туманида истиқомат қилувчи, Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Оҳангарон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ЙПХ инспектори сафдор Лазиз Шароповнинг хонадонига ташриф буюрди. Ташриф давомида ЙҲХББ бошлиғи ходимнинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказди.
Ўзбекистон ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Олим Саидов Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБда амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор лойиҳалар билан ҳам танишди ҳамда улар юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Изоҳ (0)