Германия ҳамда АҚШ терма жамоаси собиқ устози Юрген Клинсманн «Ҳерта» клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақида клуб расмий сайтида хабар берилди.
Аввалроқ Берлин клуби Анте Чорич билан шартномани бекор қилганди. Клинсманн эса унинг ўрнини эгаллади. «Ҳерта» 55 ёшли мураббий билан мавсум якунига қадар битим тузган.
Маълумот учун, Клинсманн 2008/09 йилги мавсумда «Бавария»га ҳам устозлик қилганди.
Айни дамда «Ҳерта» Германия чемпионатида 12-турдан сўнг 11 очко билан 15-поғонани эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги ўйинни 30 ноябрь куни «Боруссия Дортмунд»га қарши ўз майдонида ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)