Ўзбекистон таэквондо миллий ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасанов Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати (WASCO) федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланди.
Тошкентда таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Бутунжаҳон якка курашлари ва жанг санъати президенти, профессор Жианни Сарицу иштирок этди.
Мусобақалар якунида Сарицу Ўзбекистон таэквондо Миллий Ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасановни Бутунжаҳон якка курашлар ва жанг санъати федерациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланганини эълон қилган.
Бундан ташқари, Сарицу Лазиз Ҳасановга қора белбоғ 9-ДАН соҳибини англатувчи махсус сертификатни ҳам топширган.
Шунингдек, Ғофуржон Абдувалиев Ўзбекистон WASCO федерацияси президенти этиб сайланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)