«Пахтакор» футбол клуби матбуот хизмати жамоанинг уй стадиони бузилиши ва унинг ўрнида янги ўйингоҳ барпо этилиши борасида расмий баёнот берди.
Мавзуга доир: «Пахтакор» стадиони бузилади ва унинг ўрнида янгиси қурилади, бироқ қачонлиги ҳали номаълум
Клуб эълон қилган тендердан сўнг йигирмага яқин компаниялар ўз таклифларини билдирган. Стадион ФИФАнинг охирги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли охирги қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади. Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион Тошкент марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади. Айни ҳолатда эса стадионни бузиш ишлари қачон бошланиши аниқ эмас. Лойиҳа масаласи аниқ бўлиши билан бу ҳақида маълумот «Пахтакор» расмий сайтида тақдим этилади», — дейилади клуб баёнотида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)