«Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов клубида маош билан юзага келаётган муаммолар ҳақида фикр билдирди.
«Ростов»даги молиявий муаммолар ҳақида
— Маошнинг кечикиши ҳақида ўйламайман. Бунга жавоб берадиган одамлар бор. Паловга етиб турибди. Бунинг устига у қиммат ҳам эмас.
Сўнгги вақтларда гол ура олмаётгани ҳақида— Сабаб йўқ. Ва муаммо ҳам мавжуд эмас. Бўлиб туради. Шу йўсинда ишлашда давом этсам, голлар қайтади. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Умуман олганда — Еврокубокка чиқиш.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)