Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги уйлардан бирига талончи ғайриқонуний равишда кириб, хонадон эгаси 79 ёшли Т.М.га зўрлик ишлатиб, чап қўл номсиз бармоғида бўлган 1 миллион сўмлик тилла узугини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинди.

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, воқеа 18 ноябрь куни соат тахминан 15:00 ларда юз берган.

Бирламчи тиббий маълумотномага кўра, Т.М.га «бурун соҳаси тепа юмшоқ тўқималари лат ейиши» ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган 34 ёшли I.Қ. содир қилганлиги аниқланиб, 25 ноябрь, душанба куни ушланган ва гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилиб, ҳолат бўйича сўроқ қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар