Фарғонада алимент тўлови бўйича қарздор шахслар билан ўтказилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 2 880 та оила яраштирилди.
МИБ матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, бу ҳақда 25 ноябрь, душанба куни МИБ Фарғона вилояти бошқармасида ОАВ вакиллари ҳамда матбуот хизмати раҳбарлари билан 10 ойлик фаолият якунларига бағишланган матбуот анжуманида айтилган.
Қайд этилишича, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича доимий иш ўрнига эга бўлмаган қарздор фуқароларни ишга жойлаш ва шу орқали алимент пулларини ўз муддатида тўланишига эришиш мақсадида меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, 2019 йилнинг 10 ойи давомида 1 292 нафар қарздор турли ишларга жойлаштирилган.
Шунингдек, ходимлар ташаббуси билан кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилаларнинг коммунал тўловлардан бўлган қарздорликлари ҳомийлар томонидан тўлаб берилмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг 10 ойи мобайнида 126 та ёрдамга муҳтож оиланинг 71,9 миллион сўмлик қарздорликлари ҳомийлар томонидан тўлаб берилган.
Изоҳ (0)