Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Тезкор тадбирда фуқаро А.Ч. танишлари орқали Корея давлатига ишга юбориши эвазига фуқаро Ш.У.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ч.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)