Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Таллиндаги учрашув пайтида Эстония президенти Керсти Калюланд Украина президенти Владимир Зеленскийга асал солинган идиш ва велосипед совға қилди, деб ёзмоқда Meduza.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Велосипед рамасида Эстония ва Украина байроқларининг суратлари ҳамда инглиз тилида «Украина президенти, Жаноби Олийлари Владимир Зеленскийга» ёзуви босилган.

Фото: Twitter / Lauri Bambus

Фото: Twitter / Lauri Bambus

Ушбу совға «Слуга народа» (Халқ хизматкори) сериалига ишорадир. Унда бош қаҳрамон Украина президенти Василий Голобородко ишга велосипедда борган.

Сайлов кампанияси давомида Зеленский ишга велосипедда қатнашга ваъда берганди. Аммо август ойи охирларида Украина президенти хавфсизлик нуқтаи назаридан унга бундай қилиш тақиқланганини айтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар