Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиянинг Нижневартовский суди ўйинчоқ тўппонча билан қуролланиб, банкни ўмармоқчи бўлгани Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқиди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Маълум бўлишича, воқеа 2019 йилнинг январь ойида содир бўлган. 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси маҳаллий банкларнинг бирига келиб, пластик пистолетни банк ходимлари ва мижозларга қаратиб, пул талаб қилган.

Шу куни банк кассасида қарийб 3 миллион рубл, 12,5 минг доллар ва 13 минг евро бўлган. Банк ходимаси маблағлар сақланувчи жойга кириш имконияти йўқлигини билдиргач, жиноятчи бинони тарк этган.

Қайд этилишича, йигит қўлга олиниб, катта миқдордаги пулларни ўмармоқчи бўлган учун унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва 8 йил-у 10 ойга қаттиқ тартибли колонияда жазони ўташга ҳукм қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар