Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро З.У.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган.
Қўмита матбуот хизмати маълум қилишича, З.У. шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада у декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1168 дона стоматологик воситаларни олиб келаётгани аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)