Оққўрғонда қалбаки юз минг сўмлик купюралар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги чорва моллари бозорида фуқаро И.И.нинг икки бош қўйини нотаниш фуқаро 3 миллион 400 минг сўмга харид қилиб, уни алдаб, серия рақамлари бир хил бўлган 34 дона 100 000 сўмлик купюрадаги жами 3,4 миллион сўм қалбаки пулларни берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-(Фирибгарлик) ва 176-моддалари (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)