Жиззахда 2004 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
14 ноябрь куни Жиззах шаҳар «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 5-сонли ўрта мактабнинг 15 яшар ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига мурожаат қилган. Шифокорлар унинг ҳомиладор эканлигини аниқлаб, Жиззах вилояти перинатал марказига йўлланма берган.
У шу куннинг ўзида 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Ҳолат юзасидан 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Косонда ўқувчи қиз 15 ёшида она бўлди. Мактаб раҳбарияти, туман ХТБ ва туғруқхона масъуллари ҳодисани бир йилдан ортиқ яширган
Изоҳ (0)