Ўзгидрометнинг огоҳлантиришича, 21—25 ноябрда «Тошкент—Ўш» А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудига қор ёғиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу ҳудудга вақти-вақти билан кучли қор ёғиши ҳам мумкин.
«Туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасаяди, шамол секундига 17—22 м/с тезликда эсади. 21—23 ноябрда ҳарорат 3—5 даража совуққача, 24—25 ноябрда 8—13 даража совуққача пасаяди. Йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига 21—24 ноябрда Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)