Озарбайжонда 17—24 ноябрь кунлари ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
«Ўзбеккино» матбуот хизматининг маълум қилишича, «Ўзбек киноси кунлари» ҳафталигининг очилиш маросими Озарбайжоннинг Низомий номидаги кино марказида бўлиб ўтган.
Унда Озарбайжон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Вагиф Алиев, Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчиси Шерзод Файзиев, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бош директорининг ўринбосари Шуҳрат Ризаев ҳамда маданият ва санъат намоёндалари ва бошқа меҳмонлар иштирок этди.
Кино ҳафталик доирасида 6 та бадиий, 4 та ҳужжатли ва 1 та анимацион фильм намойиш этилиши режалаштирилган. Ҳафталикнинг илк фильми «Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий» бадиий фильми озарбайжонлик томошабинларга намойиш этилди.
Изоҳ (0)