• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Ис газидан бўғилиб ўлган етти ишчи, газ портлашидан ёниб кетган етти машина, консервадан заҳарланган етти қариндош

    Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланди. Ўзбекистон Президенти дастлаб Мирзо Улуғбек туманидаги IT-паркда бўлди ва унинг янги босқичи қурилишига тамал тошини қўйди. Сўнг «Ўзекспомарказ»да ўтаётган Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси билан танишди. Шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази қурилишини бориб кўрди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Етти, етти, етти: Жиззахда ИИБ биносини таъмирлаётган етти уста ис газидан заҳарланиб ўлди. Самарқандда суюлтирилган газ ташувчи машина портлаши оқибати унга қўшилиб яна олтита транспорт воситаси ёниб кетди. Қашқадарёда бир оиланинг етти аъзоси бодринг-помидор конверсасидан заҳарланган эди, уларнинг икки нафари вафот этди.

    Ўзбекистонда раҳбарият юксак лавозим таклиф қилса, рад этиш мумкинми? Раҳбарият рад жавобига қандай муносабат билдиради? Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева жавоб беради. У, шунингдек, ҳукуматни халқдан хафа бўлмасликка чақирган, ОАВдан яшириниб юрган амалдорлар — вақтинчалик ҳолат эканини айтган.

    «Ўзгидромет» Қамчиқ довонида 21—25 ноябрь кунлари кучли қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди (қиш бошланди). «Туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасаяди, шамол секундига 17—22 метр тезликда эсади. 21—23 ноябрда ҳарорат -5...-3 даражагача, 24—25 ноябрда -13...-8 даражагача совийди. Йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлади», — дейилади хабарда.

    «У янги ҳаёт бошлаш учун Россияга бориб келганди». Қашқадарё шилқим ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари сабаб фожиали ҳалок бўлган актриса Гавҳар Шарипова ҳақида унинг ҳамкасблари ва дўстлари фикр билдирди. Уларнинг айтишича, актриса сўнгги вақтларда тушкун кайфиятда бўлган, «дўстлари унинг қўнғироқларига жавоб бермаган».

    Жиззахда 15 ёшли ўқувчи қиз она бўлди. Туғуруқхона бу ҳақда прокуратурага хабар берган, прокуратура эса «16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш» моддаси бўйича иш очган. Аввалроқ шунга ўхшаш ҳодисалар Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳам қайд этилган эди.

    Ўзбекистонда яна нима гап? 2020 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасига депутатлар томонидан 20 га яқин ўзгартириш киритилмоқда. 10 ой ичида 4 миллиард долларлик олтин экспорт қилинди. Термизда 10 ой ичида 672 та дайди ҳайвон йўқ қилинди. Олий Мажлисга кўрсатилган депутатликка номзодлар ичида марҳумлар ҳам борлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Қозоғистонда ўзбекистонлик донорларнинг органларини Исроилга сотган шифокор ҳибсга олинди. Андижондаги уйда газ портлади, уч киши куйди. Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди. «Би-би-си» ўзбек миллий таомлари соғлиқ учун фойдали эканлигини эътироф этди. Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келмоқда.

    Жаҳонда-чи? Афғонистон президенти мамлакатда ИШИД фаолиятига бутунлай барҳам берилганини маълум қилди. АҚШ Сенати Гонконгдаги вазият бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди, Гонконг ҳукумати эса Америкадан унинг ички сиёсатига аралашмасликни сўради. Эрондаги норозилик намойишларида ҳалок бўлганларнинг сони 100 нафардан ошди. Ироқдаги норозилик намойишларида нефть терминаллари ва конларига олиб борувчи йўллар ҳам ёпиб қўйилди. Александр Лукашенко кетма-кет олтинчи марта Беларусь президентлигига сайловларда иштирок этишини маълум қилди. Италияда уй ҳайвонларининг ҳуқуқлари болалар ҳуқуқлари билан тенглаштирилиши мумкин.

    20.11.2019, 22:12   Изоҳ (0)   35077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расул Кушербаев ва Алишер Саъдуллаев тест тизимидан воз кечиш масаласига муносабат билдирди

    20.11.2019, 21:40

    Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди

    20.11.2019, 21:24

    Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишди (фото)

    20.11.2019, 21:08

    Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли корхона мансабдорлари 2,3 млрд сўм бюджет пулларини ўзлаштирди

    20.11.2019, 20:50

    BBC ўзбек миллий таомлари соғлиқ учун фойдали эканлигини эътироф этди

    20.11.2019, 19:27

    «Юксалиш» ҳаракати дунёдаги энг баланд флагштоклар рейтингини тузди. Урганчдаги Ўзбекистон байроғи рейтингнинг 15-ўрнидан жой олди

    20.11.2019, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.