• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Бир қотил тарихи. Патрик Зюскинднинг «Парфюмер» романи ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Патрик Зюскинднинг «Парфюмер» романи ҳақида ҳикоя қилади.

    Флешбэк

    Тан олиб айтишим жоизки, мен ҳам кўпчилик сингари «Парфюмер»нинг киносини кўриб, кейин китобини ўқиганман. Бу фильмни Россия телеканалларидан бирида ярмидан кўриб қолганман, азбаройи қизиққанимдан кейинчалик танишларга воқеаларини айтиб бериб, охири топганман ва дискини олиб кўрганман. Кўриб бўлгач, ичимда икки хил туйғу жўш ура бошлаган. Фильмдаги Гренуйни яхши кўрганман. Аммо икки йилдан сўнг фильм машҳур асар асосида суратга олинганини билгач, уни ўқиб кўриб, амин бўлдимки, кино ва китобнинг фарқи жуда катта. Кинода қаҳрамонни эмас, актёрни ёқтирасиз ёки ёмон кўрасиз, қаҳрамонга нисбатан ҳақиқий туйғулар китобни ўқигач, унинг ментал ва ташқи ҳолатини тасаввур қилганингизда келиб чиқади. Бу бош қаҳрамон ҳақидаги фикрларимни ўзгартириб юборган кам сонли китоблардан биридир.

    Асар ҳақида

    1985 йилда яратилган «Парфюмер. Бир қотил тарихи» романи ёзувчи Патрик Зюскиндни жаҳонга танитди. Жаҳоннинг 47 дан ортиқ тилларига таржима қилинган ушбу асар бугунги кунга қадар 12 миллиондан ортиқ нусхада сотилган. «Парфюмер» даҳо ва шуҳратпараст инсоннинг ҳикоясидир. Севги орзусига – муҳаббат атирини яратишга эришиш учун бир қатор шафқатсиз қотилликларни амалга оширган Жан-Батист Гренуйнинг фожиавий ҳикояси.

    Сюжет

    XVIII аср Франциясида даврнинг энг ёрқин ва энг жирканч шахслари яшаб ўтган. Шундай ёрқин ва жирканч инсонлардан бири Жан-Батист Гренуй эди.

    Париж. Ёзда, шаҳарнинг даҳшатли ифлос ва бадбўй қисмидаги бозорларнинг бирида Жан-Батист Гренуй туғилади. Онаси уни балиқ дўкони столида, балиқ бошлари ва ичаклари орасида туғади. Онаси гўдакни ўлдиришга уринганликда айбланиб, қатл этилади; полиция янги туғилган чақалоқни бир ҳамширага беради. Аёл болага ғамхўрлик қилишдан бош тортади, чунки унинг сўзларига кўра, «унинг ҳиди бошқа болалар каби эмас», «унга иблис жойлашиб олган».

    Кейин уни Мадам Гайяр болалар уйига юборишади. Бу ерда Гренуй саккиз ёшгача яшайди. У жуда хунуклиги учун болалар ундан ўзини олиб қочишади. Аммо унинг фавқулодда ҳидларни яхши ажрата олиш қобилияти бор.

    «Парфюмер» фильмидан кадр

    «Парфюмер» фильмидан кадр

    Мадам Гайяр уни тери ошловчига ишчи қилиб беради. Гренуй қийин шароитда ишлайди, касалликларга дучор бўлади. Лекин ҳеч нарса уни синдира олмайди. Унинг учун ягона қувонч янги ҳидларни ўрганишдир. Бир марта кўчада ёқимли ҳидни ҳис қилади, уни бурнига тортади. Хушбўй ҳид манбаи ёш бир қиз эди. Гренуй унинг хушбўй ҳиди билан маст бўлиб, унинг ортидан бориб қизни бўғиб ташлайди, қиз жон берган бўлса-да, унинг ҳидидан завқланади ва кейин сездирмасдан яширинади. У виждон азобидан қийналмайди, негаки хушбўй ҳиднинг қулига айланиб улгурган эди.

    Кунлардан бир кун Гренуй Бальдини исмли атирчиникига тери олиб келади. Бальдини ўтмишда машҳур атирчи бўлган бўлиб, энди унинг даври ўтган, у ёш рақобатчилари каби машҳур эмас эди. У рақобатчисининг атирлари формуласини тушунишга ҳаракат қилмоқда. Гренуй тасодифан Бальдини лабораториясига киради ва инстинктига бўйсуниб, ингредиентларни аралаштириб, ўша атирни такрорлаб беради. Бальдини ҳайрон.

    Шундан сўнг Гренуй Бальдинига шогирд бўлади. У Гренуйга сублимация ёрдамида турли ранглардан хушбўй ҳидни қандай ажратиб олишни ўргатади. Энди Гренуй бу маҳоратни пухта ўрганиб, атирларни қоидаларга мувофиқ яратишни ўрганади, лекин ҳамма ҳидларни ҳам шишага солиб бўлмаслигини англаб етгач, тушкунликка тушиб қолади.

    Гренуй шаҳардан бош олиб кетади ва ғорга кириб, у ерда бир неча йил яшайди. У ўзининг ҳиди йўқлигини тушунади ва одамлар ундан қочмаслиги, оддий одамга айланиши учун атир ихтиро қилишни хоҳлайди. Бошпанасини тарк этгач, Гренуй «суюқлик назарияси» яратувчиси Маркиз Таяд Эспинасса ҳомийлиги остида янги билимлар ўрганади. Маркиздан чиқиб, Грассе шаҳрига боради, у ерда бир парфюмернинг беваси Мадам Арнульфига шогирдлик қилади. Тўсатдан боғ ёнида бўғиб қўйган қизининг ҳидидан ҳам хушбўйроқ ҳид сезади. Бу боғда ўйнайдиган ёш Лаура Ришининг ҳиди эди. Гренуй келажакдаги яратмоқчи бўлган атирнинг чўққисини, унинг ҳаётдаги асосий ижоди – мутлақ гўзалликнинг ҳидини топган эди. Икки йил давомида у ҳидларни тўплаш илмини ўрганади ва чиройли аёлларнинг териси ва сочининг ҳидини, ҳидсиз ёғ билан ишлов берилган мато ёрдамида жуда яхши қабул қилинишига ишонч ҳосил қилади. Шаҳарда ғалати қотилликлар тўлқини бошланади, ёш қизлар қурбон бўлади. Шу йўл билан Гренуй ҳидларни тўплайди, қурбонларининг ўлик таналарига ёғ суртади ва уни йиғиб олиб, қайнатиб, ҳосил бўлган ҳидни флаконларга йиғади.

    Одамлар қотилнинг сабаб ва мақсадларини тушунмайди. Қизлар жинсий зўравонликка дучор бўлмагани аниқланади. Грасседаги биргина одам шунчалик сезгирки, у қотилнинг асл сабабларини кўра бошлайди. Бу Лауранинг отаси, консул Риши эди. У қурбонларнинг барчаси гўзал қизлар эканига эътибор қаратади ва чиройли қизидан хавотирланишни бошлайди. У Лаурани яширинча бошқа ерга олиб кетади. Бироқ Гренуй уни ақлдан оздирувчи хушбўй ҳиди орқали топиб боради, ўлдиради, ёғ суртади, сочини қирқади ва қизнинг хушбўй ҳидини олиб кетади. Энди у етарли миқдорда хушбўй ҳидларга эга бўлиб, уларни аралаштириб, дунёдаги энг мукаммал атирни яратади. Айни пайтда у топилиб, ҳибсга олинади.

    Гренуй ўлимга ҳукм этилади. Ҳеч ким у мўъжизавий атир яратганлигини билмайди. Қатл этилишдан олдин Гренуй бу атирдан ўзига бир томчи сепади. Қўриқчилар Гренуйни қўйиб юборади, жаллод эса қўлларини туширади. Атирнинг ҳиди шунчалик ёқимли ва ақлдан оздирар даражада ҳушбўйки, одамлар дарҳол Гренуйга ошиқ бўлади ва у қотил эканини унутади. Қатлни кўришга келган томошабинлар бир-бирига самимий эҳтирос билан қарайди. Ақлдан озган инсонлар орасида оргия бошланади. У буларнинг барига қониқиш билан қарайди ва оммавий ақлдан озишдан фойдаланиб, йўқолади. Эртаси куни атир ҳиди тарқагач, яланғоч одамлар уялиб кийина бошлайди ва нима бўлганини унутишга қарор қилади. Гренуйнинг ўрнига бир бегуноҳ одам қатл этилади.

    «Парфюмер» фильмидан кадр

    «Парфюмер» фильмидан кадр

    Гренуй озод. Аммо у бахтсиз. Унинг тушунишича, одамлар унинг ижодини қадрлай олмайди. У Парижга қайтиб, қабристонга боради, гулхан атрофида тўпланган ўғрилар ва саёқларни кўради. Гренуй атирини бошидан тўка бошлайди; ақл бовар қилмас хушбўй ҳиддан маст бўлган ўғрилар ва дайдилар унга ҳужум қилади, унинг танасини бурдалаб ташлайди ва... буюк атирчи Жан-Батист Гренуйнинг қолдиқларини еб юборади.

    Таҳлил

    Биз бу ажойиб китобга контекстсиз яхши кира олмаймиз, «қотилимиз»га унинг атрофидаги дунёни билмасдан мурожаат эта олмаймиз. Муаллифнинг ўзи ҳақиқатни бўяб ташлайди, шунда биз қаерга бораётганимизни билиб оламиз.

    Биз XVIII асрда Францияда яшаяпмиз, у ерда «жирканч ва буюк одамларга тўла бўлган даврнинг энг буюк ва жирканч одамларидан бири»га дуч келмоқдамиз.

    Асар ўзининг номи билан ҳам сизга хозир қандай ҳикоя ҳақида гап кетиши мумкинлигини билдириши мумкин. Муаллиф буни биринчи хатбошидаёқ аниқ қилиб айтади, аммо иккинчи хатбоши Патрик Зюскинд ўқувчисининг бурнини буриштириши ва ҳатто китобдан узоқроқ кетишга мажбур қилиши мумкин. Бунга сабаб ўша давр ҳолати тавсифий кучининг ажойиб намойишида:

    «Бу пайт шаҳарларда замонавий одам учун тушуниш қийин бўлган ҳидлар бор эди. Кўчалардан гўнгнинг ҳиди келар, ички ҳовлилардан сийдик ҳиди анқир, зинапоялар чириган ёғоч ва каламуш ахлатининг ҳидини берар; ошхоналарни чириган карам ва қўй ёғи; шамоллатиш тизимисиз хоналарни пўпанаклаган чанг ҳиди босган; ётоқхоналар, ёғ босган чойшаблар, нам тўшаклар ва ҳожатхонанинг ўткир ҳиди. Мўрилардан олтингугурт; терилардан оқартирувчи кимёвий модда; кушхоналардан ивиган қон ҳиди. Эркаклар ва аёллардан тер ва ифлос кийим ҳидлари; оғизларда инфекцияланган тишлар ва пиёз ҳиди, аччиқ пишлоқ, нордон сут ҳидлари келар эди. Дарёлар, майдонлар, черковлар ва кўприклар ҳам бадбўй эди. Ҳатто қирол қассоб қўлидаги ҳайвон каби, малика эса ёзда ҳам, қишда ҳам кекса эчки каби бадбўй эди. Чунки XVIII асрда бактерияларнинг коррозиялашган фаоллиги ҳали тўхтатилмаган эди ва шу сабабли бирор ҳаракат, на ижодий, на вайронагарчилик бўлсин, бадбўй ҳидсиз рўй бермас эди».

    Бош қаҳрамон Гренуй (фамилияси «қурбақа» деган маънони англатади) дунёнинг энг чиркин ва бадбўй жойида – Париждаги балиқ бозорида туғилган. Агар Франция ёқимсиз ҳид тараца, унинг пойтахти уни янада ёмонлаштиради. Қабристон ёнидаги балиқ бозори, энг иссиқ кунларнинг бирида... Аммо Зюскинд бизга Жан-Батистга ачинишимизга йўл қўймайди, аксинча, биринчи дақиқадан бошлаб у қаҳрамонининг жирканч эканини айтади, китоб номидан эса бизни Гренуй қотил эканига ишонтиради. Патрик Зюскинд қаҳрамонини ёмон кўришимиз учун бутун роман давомида таъсир кўрсатади.

    Гренуйнинг онаси, кимдандир фойда олиш учун турмуш қурмоқчи бўлган балиқфуруш аёл, уни балиқ ичак-чавоқлари орасида туғади ва бошқа болалари билан бўлгани каби уни ҳам ахлатга ташлаб юбориб, ҳаётини давом эттиради. Муаллифнинг сўзларига кўра, ҳамма нарса шу ерда тугаши мумкин ва бу ҳақиқат, янги туғилган чақалоқ яшаб қолиши учун ифлос нарсалар ичида қандай умидга эга? Аммо бола йиғлайди, онаси гўдакни ўлдирмоқчи бўлгани учун қамоққа олинади ва қатл этилади. Гренуй қўлдан қўлга ўтади, кейин эса унга ғамхўрлик қилган Тери ота боланинг умуман ҳиди йўқлигини билиб қолади. Тери ҳидсиз болани у учун жуда мос бўлган ҳидсиз Мадам Гайярнинг этимхонасига олиб боради.

    «Парфюмер» фильмидан кадр

    «Парфюмер» фильмидан кадр

    Гренуй адашиш, руҳий жароҳатлар билан ўсиб-улғайиш, касалликлар, чандиқлар ва оғир меҳнатга маҳкум бир гўдак эди. Агар жамият уни қотил қилиб тарбиялаган, у яхши инсон бўлиб етишиши мумкин эди деб ўйласак ва унинг қотил бўлиб туғилмаганига ҳали ҳам шубҳа қилсак, муаллиф бу умидларимизни унинг онаси ўлдирилгач, чақалоқнинг тирик қолиш учун эмас, қасос учун чинқирганликда айблаш орқали чилпарчин қилади. Ҳидининг йўқлиги эса уни келажакдаги жирканчликларга етаклайди. У бошидан маҳлуқ эди. У ҳаётни ўжарлик ва ёвузлик билан ушлаб қолди.

    Гренуй ўсади, севишни ва севилишни унутади. У фақат ҳидлар билан яшашга қизиқади. Одам танасига тушган кана сингари унинг ҳидини сўриб яшайди. Муаллиф ишлатган таққослаш бежиз эмас. Канани овқатлантирган ҳар бир киши охир-оқибат ёмон якун топади. Ундан кимки юз ўгирса ёки кимни у ташлаб кетса ҳамма қаҳрамонлар фалокат ёки суиқасдлар натижасида ўлиб кетади. Бу мисол билан муаллиф бизга ёвузликни ҳайдаган билан уни тугамаслигини айтаётгандай.

    Ёш Жан-Батист болалар уйидан чиқиб терифуруш мсье Грималь учун ишлашни бошлайди. Бу бизни асарнинг энг асосий қисмларидан бирига олиб келади: унинг биринчи қотиллиги. Ниҳоят, уни маст қиладиган ва ички дунёсини бузадиган ҳидни топади. У шунчалик ажойиб ва ҳаяжонли нарсага интиладики, уни йўқотишдан қўрқади ва у бу ҳидни ёш бир қиз таратаётганини аниқлайди. Инсон табиати ўзи шундай, биз ўзимиз қаттиқ хоҳлаган нарсани қўлга киритмагунимизча кўзимизга ҳеч нарса кўринмайди. Гренуй худди гиёҳванд каби ва у қизни ўлдиради. Унинг бу қилмиши моҳиятига кўра унда икки нарсани қўзғатган эди: ҳидни йўқотиб қўйиш тушкунлиги ва атирчи бўлишни хоҳлаш. Кимнидир ҳаётидан маҳрум қилиш айбдорлиги унда йўқ эди. Унинг мақсади буюк атирчи бўлиш эди.

    Уни бу мақсад сари ҳар хил йўллар олиб боради, ҳар бири аввалгисидан даҳшатлироқ қотилликлардан иборат. Гренуй исмли йиртқич шунчаки унга ҳид етишмаслиги оқибатида одамларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида қайғурмасликга ўрганган, унинг учун дунёда ҳидлардан бошқа муқаддас нарса йўқ зомбига айланган эди.

    Грассе шаҳрида бутун умр излаган ҳидни Лаура Риши исмли қизда топди, бу ҳид ўзи биринчи бўлиб ўлдирган ва ҳидини ололмаган ўша ёш қизнинг ҳидини эслатади, лекин ундан ҳам ҳушбўй, янада мукаммал. Агар биз гул ҳақида ўйласак, у ҳали гулбаргларини очмаган, аммо аллақачон ҳид чиқаришни бошлаган ғунчани тасаввур қилишимиз мумкин. Бу қизнинг хушбўй ҳиди Гренуйни ўзига жалб қилади, мақсади – дунёда мавжуд бўлиши мумкин бўлган энг яхши атирни яратиш эди...

    Хулоса

    Шубҳасиз, асар жуда таъсирли. Ҳар бир иборани ва тавсифни таҳлил қилиш мумкин. Асар сизни XVIII аср атмосферасига олиб киради. Асарда моҳирлик билан ифода этилган Парижнинг турли жойларининг ҳидларини гўёки ўзингиз ҳис этасиз. Китобда ҳеч қандай ортиқча нарса йўқ. Fantaзиянгизни ишга солсангиз, жирканч ва буюк Жан-Батист Гренуй яратган дунёнинг энг ҳушбўй атирининг ҳидини ҳам ҳис қиларсиз... Асардаги барча ҳидлар ичида юриб, қоғоз китобнинг ҳидини унутиб қўйманг.

    Иқтибослар

    Ҳид – бу нафаснинг акаси;

    Рақибнинг режасини топа олсангиз, устунлик сиз томонда;

    Бирор кишининг бахтсизликлари уйида тинч ўтиришни хоҳламаслигидан келиб чиқади;

    Ҳидларда, сўзлар, далиллар, ҳис-туйғулар ва иродадан кўра кучлироқ ишонч бор. Хушбўй ҳиднинг ишонарли эканини инкор этиб бўлмайди, у нафас олаётган ҳаво билан ўпкамизга кириб, бизни тўлдиради. Унга қарши ҳеч қандай восита йўқ;

    У ҳар доим бошқа одамлар томонидан севилишни хоҳлаган, чунки унинг ўзи уларни севмагани учун улардан нафратланган.

    Қизиқарли фактлар

    - 1985 йилда нашр этилган «Парфюмер» 47 тилга таржима қилинган (ўлик лотин тилига ҳам) ва саккиз йил давомида энг кўп сотилган китоблар рўйхатида қолган. У «Ғарбий фронда ўзгариш йўқ» давридан бери немис тилидаги энг машҳур романга айланди;

    «Парфюмер» фильмидан кадр

    «Парфюмер» фильмидан кадр

    - кўпинча роман муқовасида 1715–1716 йилларда чизилган ва ҳозир Луврда сақланадиган Жан Антуан Ваттонинг «Юпитер ва Антиопа» картинасидан парча жойлаштирилади;

    - китоб замонавий мусиқага катта таъсир кўрсатган. Nirvana гуруҳи етакчиси Курт Кобейн бу унинг энг севимли асарларидан бири эканини тан олган; у 1993 йилда ёзган In Utero альбомида «Парфюмер» таъсири остида ёзилган Scentless Apprentice қўшиғи бор. Rammstein гуруҳининг Du riechst so gut  қўшиғи ҳам шундай яратилди. Гуруҳ этакчиси Тиль Линдеманн ҳам Зюскинднинг мухлисидир. Moonspell гуруҳининг (Португалия) Herr Spiegelmann қўшиғида ҳатто романдан парчалар ҳам бор.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.

    Мавзуга доир:

    «Ниҳоят у денгизда ҳеч қачон ёлғиз қолмаслигини тушунди…» «Чол ва денгиз» романи ҳақида

    «Давлат ва ватан битта нарса эмас». «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» романи ҳақида

    Буюк ёзувчининг иқрори. «Иқрорнома» романи ҳақида

    Одамлар, бўрилар ва гуноҳлар. «Қиёмат» романи ҳақида

    Сўзлар одамга ўз фикрларини яшириш учун берилади. «Қизил ва қора» романи ҳақида

    Умри саёҳатларда ўтаётган авлод қиссаси. Ольга Токарчук нега адабиёт бўйича Нобел мукофотини олди?

    Шайтон билан келишув. Гётенинг «Фауст»и ҳақида

    Жамият инсон эҳтиёжларини қондирмаса, ёввойи қонунлар ишга тушади. Уильям Голдингнинг «Пашшалар ҳукмдори» романи ҳақида

    Кўрлар мамлакатида бир кўзлилар қирол бўлади. Хосе Сарамагонинг «Кўрлик» романи ҳақида

    19.11.2019, 15:42   Изоҳ (0)   93833
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17

    Суперлига. “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор”дан устун келди

    Спорт | 18 май, 21:27

    Дунёда илк марта инсон қовуғи кўчириб ўтказилди

    Дунё | 18 май, 21:16

    Исроил Ғазода қуруқликдаги ҳужумни кучайтирди

    Дунё | 18 май, 20:45

    Роналдуга 5 та клуб қизиқиш билдирмоқда — Mirror

    Спорт | 18 май, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.