Гонконг полицияси намойишчиларга қарата жанговар патронлар қўллаши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий RTHK телерадиокомпанияси маълум қилди, дея хабар беради «Известия».
Полиция матбуот хизмати бошлиғи Лью Ибан намойишчилар ҳуқуқ-тартибот ходимларига ҳужумларни тўхтатиши лозимлигини билдирди. Акс ҳолда, полиция намойиш қатнашчиларга жанговар патронлардан ўт очиши мумкин.
Маълумот учун, Хитой раҳбари Си Цзиньпин Бразиялияда бўлиб ўтган BRIKS саммитида Гонконг расмийларини шаҳардаги ғалаёнларни тўхтатиш ва тартибни тиклашга чақирганди.
Изоҳ (0)