• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Тилга масъул Абдугаппор Киргизбаев, йўлдаги «вафли». «Баранлар», «бедолага» ва «петух» ким?

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Бугун ўнлаб сайтлар, каналлар ва блогерлар ОАВ вазифасини бажармоқда. Аммо ўқувчиларнинг эътирофига энг муносиби қайси? «Sof.uz» сайти сўровнома ўтказиб, бунга ойдинлик киритди. Унда «Дарё» нашри тўртинчи ўринда қайд этилди. Сўровномада ўзбек тилида ахборот тарқатадиган сайтлар назарда тутилган. Биринчи ўринда «Kun.uz», иккинчи ўринда «Sof.uz», учинчи ўринда «Azon.uz» қайд этилди.

    Хўш, энг яхши блогер ким? «Sof.uz» версиясига кўра, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев энг яхши блогердир. Иккинчи ўринда Нурбек Алимов, учинчида таниқли уламо Мубашшир Аҳмад туради. Айтиш лозимки, сўровномада ўзбекзабон блогерлар назарда тутилган. Табиийки, интернетдаги фаоллиги асосий мезондир. «Дарё» муҳаррирлари Элдор Асанов ва Муҳрим Аъзамхўжаев ҳам энг яхши блогерлар ўнлигидан жой олган.

    Респондентлар энг яхши канал деб исломий билим улашувчи «Зикр аҳлидан сўранг» каналини тан олган. Иккинчида энг яхши блогер Хушнудбекнинг «Xushnudbek.uz», учинчида «Fayzbog.uz» каналларидир.

    * * *

    Россиянинг «Лукойл» компанияси ходими маҳаллий ишчиларни «баран» деб сўккани видеоси тарқалиб кетгач, интернет фойдаланувчилар жунбушга келди. Кейинроқ компания техника хавфсизлиги қоидалари қўпол бузилгани учун бу воқеа бўлгани ҳақида баёнот берган бўлса-да, унгача «Адолат», ХДП, ЎзЛиДеП ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фурсатни бой бермай, билдирган муносабатида ҳақоратчи ходимни қоралаб чиқди.

    «Лукойл» ўз ходими Иван Шилов ахлоқий қоидалардан четлашганини тан олган. Шу сабабли Иван Шилов «Лукойл»нинг Ишбилармонлик этикаси бўйича комиссиясининг Москвадаги йиғилишига чақирилган.

    * * *

    Шу йилнинг 21 октябрида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил қилинган эди. Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг қилиш, соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш департаментнинг асосий вазифаси саналади. Қисқа қилиб айтганда, ўзбек тилининг мавқеини юксалтиришга масъул саналган департаментга Абдугаппор Киргизбаев мудир этиб тайинланди.

    * * *

    Бу ҳафта тасодифий аудио ва видеоларга бой бўлди. Фарғонада чегарачилар бир ўсмирни бейсбол таёғи билан куппа-кундузи калтаклагани видеоси жамоатчилик тарафида қаҳр билан қаршиланди. Бу воқеа Фарғона тумани Водил қишлоғида юз берганлиги кейинчалик англашилди.

    Скрин: «Дарё»

    ДХХ чегара қўшинлари кейинроқ билдирган муносабатида ўсмир «чегарачиларнинг буйруғига бўйсунмагани», «чегарачиларни ҳақорат қилгани», «аввал ҳам ноқонуний буюм олиб ўтгани» иддао қилинган. Бироқ видеодаги ўсмир чегарачининг «тўхта» буйруғига тўхтаганининг ўзи бу даъволарни шубҳа остига олади.

    * * *

    Ширин печенье вафлидан йўллардаги тирбандликнинг олдини олишда фойдаланиш мумкинми? Мумкин экан. Тошкентда тирбандлик кўп юз берувчи чорраҳаларда сариқ ранглик катак тўртбурчак шаклидаги йўл чизиғи жорий этиляпти. Ҳаракат йўлагида тирбандлик ҳосил бўлган бўлса, ҳайдовчи чизма устида ҳаракатланмасдан тўхтайди ва орқадаги автомобилларни ҳам тўхташга мажбур қилади.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Чорраҳадаги тирбандлик нимадан чиқади? Маълумки, светофор ишлаганда, ҳатто ЙПҲ инспектори ҳаракатни бошқараётганда ҳам айрим шошқалоқ ҳайдовчилар ишорани кутмай «тезда ўтиб кетиш» учун чорраҳага тиқилади. Бу ҳолат эса чорраҳадан ўтаётган бошқа машиналарга муаммо туғдиради. Энди бирор-бир ҳайдовчи вафлисимон тўртбурчакнинг ичида қолиб кетиши мумкин эмас, тўхтамай бурилишига кўзи етсагина чорраҳага кириши шарт. «Вафли» ичида қолиб кетган ҳайдовчини яхшигина жарима кутади.

    * * *

    Урганчдаги фаолияти сабабли руҳий касаллар шифохонасига жойланган блогер Шабнам Оллошукурова юзасидан АОКА директори Комил Алламжоновга савол берилди. 12 ноябрь куни матбуот анжуманида журналист Жамшид Ниёзов доимий тарзда танқидий чиқишлар қилиб турган Шабнам Оллошукуровага руҳий бузилиш бўйича қўйилган ташхисни исталган одамга қўйиш эҳтимоли борлигига эътибор қаратиб, бундан кейин бошқаларга ҳам бундай ташхис қўйилмаслиги қай даражада кафолатлангани бўйича Алламжоновга савол берди. Алламжонов танқидчиларнинг ҳаммаси ҳам шу кўйга тушмаслиги ҳақида гапирди, Оллошукуровани фақат шу воқеа ортидан таниганини айтди, советлар давридаги нарсалар қайтмаётганини маълум қилди ва охирида «Бу ҳақиқий провокацион савол» деди.

    Унинг саволга провокацион тус бериши журналистлар орасида қатор эътирозлар уйғотди.

    * * *

    Футбол бўйича ЖЧ—2022 саралаши иккинчи босқичи 5-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистони термасига қарши баҳс олиб борди. Аввалига ютаётган Ўзбекистон терма жамоаси кейинроқ ўз услубига қайтди ва 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилган баҳсдан сўнг мураббий Вадим Абрамов «Натижа ёмон, аммо курашишда давом этамиз» деди. Араблар мураббийи эса уч ойдан бери тинмай шуғулланаётгани ҳақида гапирди.

    * * *

    Аслида бирор мансабдорнинг ҳақоратли аудиоси чиқиши катта янгилик бўлмай қолди. Халқ навбатдаги оддий ҳодисадек қабул қилмоқда, зотан ҳокимият тизимида ҳақоратлар ҳақиқатан оддий ҳолдир. Бироқ Ўзбекистон давлат тизимида бу меъёрга айланишини истамайдиган афкор омма бор эканки, оммавий ахборот воситалари кенг ёритмоқда ва жамоатчилик муҳокама қилмоқда.

    Икки кун муқаддам ижтимоий тармоқларни Фарғонанинг «тили ширин» ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг фермернинг соқолини қириш ҳақидаги таҳдидли топшириғи портлатган бўлса, кеча Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев улоқни илиб олди. Аудиода ҳокимбува ғазабини журналистларга йўналтирган. Уларни принципсизликда айблаган, ўғрилар жаргонида «бедолага», «петух» деган. Уларни гей деб эълон қилиш, маҳалла-кўйда юролмайдиган қилиб қўйиш билан таҳдид қилган. Умуман «йўқолиб қолиши» мумкинлигини эслатган.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
    Фото: ЎзА

    «Адолат» социал-демократик партияси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилишини сўраб чиқди. АОКА эса журналистлар ҳимоячиси сифатида «Биз вазиятдан хабардормиз, тегишли чоралар кўрилмоқда», деди. ХДП Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдидини халқ ва давлатга ҳурматсизлик деб атади. «Миллий тикланиш» эса аудиоёзув ҳақиқийлиги исботланмагунча унга муносабат билдиришдан бош тортди.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи воқиф бўлинг.

    17.11.2019, 18:54   Изоҳ (0)   103698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Отаси борлар, отангизни эҳтиёт қилинг». Фарзанднинг отага меҳрибонлиги ҳақидаги видео

    17.11.2019, 15:56

    Ўзбекистонда 18 ноябрь—Байроқ қабул қилинган кун муносабати билан пиёда юриш марафони ўтказилди (фото)

    17.11.2019, 14:28

    Чилонзорда Nexia ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборди (видео)

    17.11.2019, 13:56

    Қамчиқ довонида Isuzu йўл четидаги чуқурга тушиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди (фото)

    17.11.2019, 13:35

    Наманган шаҳрида ҳокимнинг уч нафар ўринбосари алмашди

    17.11.2019, 13:14

    Тошкентда 17 ноябрь куни ярим марафон ва гала-концерт бўлиб ўтади

    17.11.2019, 12:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.