• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Orient компаниялари гуруҳи Каннда Ўзбекистон вакили бўлди

    Orient компаниялари гуруҳи Ўзбекистондаги тижорат кўчмас мулкининг инвестиция салоҳиятини Каннда 13–16 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган MAPIC энг йирик халқаро кўргазмасида тақдим этади.

    MAPIC кўргазмаси 1995 йилда Каннда ташкил этилган. MAPIC’нинг асосий вазифаси ҳаёт тарзининг энг ажойиб йўналишларини яхшироқ тушуниш, қамраб олиш ва олға силжитиш учун турли шаҳарлардаги ритейлерлар, девелоперлар, инвесторлар ва мутахассисларни бирлаштириш ҳисобланади.

    Ҳар йили 80 дан ортиқ мамлакатдан чакана савдо бўйича йирик ўйинчилар ривожланиш учун энг яхши имкониятларни аниқлаш, ўзи учун энг янги брендларни ва инновацион ечимларни топиш,ўзларининг амалий алоқаларини кенгайтириш ва бозорнинг охирги йўналишларидан хабардор бўлиш учунбирга тўпланадилар.

    2019 йилдаги кўргазма мавзуси — «Маконлар ва жойларни қайта англаш». Бу йилда у ҳордиқни ҳаётий ва тадбиркорлик муҳитига интеграциялашга бағишланган биринчи тадбирни ўтказиш учун турки бўлади.

    MAPIC 2019 — бу:

    • 80 мамлакат
    • 8 500 иштирокчи
    • 750 компания-экспонентлар
    • 180 000 амалий учрашувлар

    MAPIC иштирокчилари:

    • Савдо ва кўнгил очиш марказлари, супер ва гипермаркетлар
    • Франчайзинг тармоқлари
    • Девелоперлар
    • Қурилиш компаниялари
    • Шаҳар ва минтақалар ҳокимиятларининг вакиллари
    • Архитекторлар
    • Консалтинг компаниялари
    • Молия муассасалари
    • Инвесторлар
    • Компания бошқарувчилари
    • Маркетологлар
    Бу йилда Ўзбекистон стентида тижорат кўчмас мулки соҳасидаги иккита асосий лойиҳа тақдим этилган. Бу Tashkent City’да қурилаётган Hyper Partners ва жаҳон архитектура гиганти Chapman Taylor томонидан лойиҳаланган ва Orient компаниялари гуруҳи таркибига кирадиган The Tower Mall Management Group бошқарув компаниясининг буюртмаси бўйича қуриладиган Infinity Mall лойиҳаларидир.

    Ўзбек делегациясига ритейл бозоридаги энг йирик ўйинчиларнинг вакиллари, шунингдек Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида лойиҳалар устида ишлаётган расмий шахслар ва халқаро мутахассислар ва маслаҳатчилар кирганлар.

    Даврон Файзиматов

    The Tower Mall Management Group компанияси бошқарувчиси

    MAPIC 2019 таассуротлари

    Канндаги MAPIC 2019 кўргазмаси соҳа ҳамжамияти учун энг аҳамиятли йил ҳодисаларидан бири ҳисобланади, биз бу ерда олинган ахборотни кейинчалик уни амалда қўлланиш учун таҳлил қила оламиз. MAPIC да бозорнинг энг муҳим йўналишлари ҳамма вақт диққат-эътибор марказида бўлади.

    Сиз бу кўргазмани нечинчи марта келиб кўраяпсиз?

    Мен бу ҳодисани кетма-кет уч йилдан бери келиб кўраман ва мен учун MAPIC — бу ҳамкасблар билан кўришиш, улар билан тажриба алмашиниш ва етакчи жаҳон трендлари тўғрисидаги охирги янгиликларни бирламчи манбалардан билиб олиш учун жуда яхши баҳона.

    Сиз кўргазмада иштирок этишда қандай имкониятларни кўраяпсиз?

    MAPIC бу йилда биз учун айниқса муҳим, чунки биз бу ерга янги лойиҳа билан келганмиз ва унга бизнинг барча командамиз жуда кўп куч сарфлаган. Биз лойиҳамиз тўғрисида бутун ритейл-ҳамжамиятига маълум қилишни ва ҳозирги кунда Ўзбекистонда тақдим этилмаган ўйинчиларнинг эътиборини жалб қилишни истаймиз.

    Паскаль Пуе

    Eurasia Group’нинг бошқарувчи директори

    Ривожланаётган бозорнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон нимани кутмоқда ва биз нимадан умид қилишимиз мумкин?

    Ўзбекистон - брендлар учун ноёб имкониятларни тақдим этаётган янги, жадал ривожланаётган бозордир. Бозор шароитлари яхшиланмоқда, ва кўплаб компаниялар томонидан қизиқиш ортмоқда. Халқаро брендлар Ўзбекистонни диққат билан кузатмоқдалар ва мамлакатда LC Waikiki’нинг очилиши Ўзбекистонни дунё мода саноатининг харитасига киритди. Eurasia ҳозирги вақтда франшизалар орқали иш олиб борувчи 20 нафар халқаро брендларни расмий равишда ривожлантирмоқда ва келажакда ўз портфелини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

    Чакана сотувчиларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши нимада?

    Биз маҳаллий бозорга кириб келаётган янги брендларни кўрмоқдамиз. Riviyera савдо марказининг очилиши билан бизнинг янги иштирокчиларни жалб қилишга умидимиз янада ошади. Шунингдек, 2020 йилда бизнинг бозоримизга мода саноатининг таниқли гигантлари жадал кириб келишини ҳам кутмоқдамиз. Улар бизнинг бутун саноатимиз қиёфасини ўзгартира олиши шубҳасиз.

    2020 йилда Ўзбекистоннинг чакана бозорида таниқли нашрлар ва «юлдуз брендлар» бўладими?

    2020 йилда бизнинг Riviyera савдо кўнгилочар маркази лойиҳамизда Armani Exchange ва Trussardi каби «юлдуз брендлар» очилади. Иккала бренд ҳам премиум сегментга мансуб бўлиб, мода ихлосмандлари орасида ҳақиқий ҳаяжон уйғота олувчи кийимларни тақдим этадилар.

    Роман Сайфулин

    Макро супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси

    Келаси йил давомида бозор FMCG чакана бозоридан нималарни кутмоқда?

    Қонунчилик ва солиқни тартибга солиш борасидаги ўзгаришларга мувофиқ, биз очиқ бозорлардаги анъанавий савдонинг аксарият қисми давлатнинг янги жорий этилган талабларини инобатга олган ҳолда ташкиллаштирилган савдога тартибли равишда ўтишини кутмоқдамиз, бу эса солиқларнинг бюджетга ўтиши ҳамда санитар-гигиеник нормаларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бу якуний харидорга сотиб олинаётган маҳсулотнинг сифатли эканлигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради.

    FMCG’нинг чакана сегментидаги қайси асосий жаҳон трендларини кузатиб борасиз?

    Жаҳон трендлари ҳақида гап кетганда шуни қайд этиш керак-ки, бугунги кунда йирик шаҳарлар ва фаол пойтахт шаҳарлардаги биринчи рақамли тренд - бу онлайн-савдо ва етказиб бериш хизматига ўтишдир. Онлайн-харид етказиб бериш хизмати билан ҳам, дўкондан тайёр буюртмани олиб кетиш йўли билан ҳам олиб борилиши мумкин. Максимал даражадаги айланмага эришган иккинчи тренд бу - Conveniyence Store - миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган, йўллар гавжум бўладиган шаҳарларда харидорлар учун ўзларининг зарурий харидларини амалга ошириш имконини берувчи уйига энг яқин жойда жойлашган қулай дўконлардир.

    Ўзбек бозори ўзини жаҳон саноатининг бир қисми деб ҳис қилиши, жаҳон FMCG чакана савдо тажрибасини ўрганиши ва ўз амалида қўллаб кўриши, ҳамда замон билан ҳамнафас бўлишни қанчалик тез амалга ошира олади?

    Биринчидан, Ўзбекистондаги иқтисодий иқлимни ўзгартириш бўйича давлат раҳбарияти томонидан амалга оширилган барча жараёнлар тармоқ шаклида (биз жаҳон операторлари чиқишининг гувоҳи бўлмоқдамиз) ҳамда мамлакат бўйлаб жойлашган алоҳида супермаркетлар мисолида ҳам замонавий уюшган чакана сотувчилар сонининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Умид қиламизки, бозоримизга халқаро ишлаб чиқувчилар ва амалга оширувчилар кириб келиши билан юқори сифатли чакана савдо майдони кўпаяди, бу ерда чакана савдо иштирокчилари замонавий чакана савдони ташкил қилиш учун зарур бўлган барча стандартларга риоя қилган ҳолда қулай ишлашлари мумкин.

    Бугунги кунда Ўзбекистон бозори замонавий чакана савдо билан шу қадар тўйинганки, унинг ривожланиш йўллари ҳанузгача хилма-хил: йирик гипермаркетлардан тортиб (аммо бу ерда ассортиментни тўлдириш муаммоси мавжуд) то классик супермаркетлар ва қулай дўконларгача. Албатта, биз проессионал онлайн-операторларнинг чиқишидан катта умид қиламиз, ва Макро супермаркетлар тармоғи ҳам тўхтаб турмайди. 2020 йилда харидорларимиз учун ўзининг онлайн-платформасини ишга туширади.

    Максим Манкевич

    «Дўконлар Дўкони» ривожлантириш бўйича директор

    Ўзбекистон бозорининг рақобатбардош афзалликлари ва камчиликлари нимада?

    Ривожланишнинг ҳозирги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий йўналишларини инобатга олган ҳолда, кўчмас мулк бозоридаги Ўзбекистон учун истиқболлар бугунги кунда ижобий кўриниш касб этган. Айни вақтда Ўзбекистоннинг кейинги ўн йилликда йирик минтақавий ўйинчига айланиши учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Бугунги кунга келиб Тошкент Марказий Осиёнинг энг жадал ривожланаётган мегаполисидир.

    Кўчмас мулк савдоси бозори учун, ўз навбатида, минтақанинг чакана савдо бозори аҳолининг истеъмол товарлари, ресторан хизматлари, қаҳвахоналар ва ҳордиқ чиқариш жойларига бўлган талабини нақадар кучли ҳамда динамик тарзда ривож олаётгани жуда аҳамиятлидир:

    1. Бозор ҳажми. Тошкент Марказий Осиёнинг нафақат энг йирик шаҳридир, балки тобора ўсиб бораётган истеъмол бозоридир ҳам. Сўнгги йилларда шаҳар аҳолиси йилига ўртача 40 минг кишига кўпаймоқда. Бу, савдо марказлари учун энг қизиқарли бўлган аудитория - ўртача 32,5 ёшдаги тошкентликлар эканлигини англатади.

    2. Аҳолини даромадларини ошиши. Сўнгги беш йилда аҳоли жон бошига реал даромадлар ўртача ҳисобда 9,5 % га , реал ўртача ойлик иш ҳақи — 7,3 % га ўсди.

    3. Чакана савдо товар айирбошлаш жиҳатидан ижобий динамикаси. 2020 йилга келиб ушбу кўрсаткичнинг 2013 йилга нисбатан икки баравар кўпайиши кутилмоқда. Истеъмол ҳажмининг ўсиб бориши кўп жиҳатдан истеъмолчилар одатларининг ўзгариши билан боғлиқ — зарур товарлар тоифалари учун харажатлар улуши камаяди, дам олиш, кўнгилочар тадбирлар, уйдан ташқарида овқатланиш, бошқа хизмат турлари ҳамда юқори мақомга эга бўлган товарларни сотиб олиш учун харажатлар улуши ортиб бормоқда. Умумий овқатланиш сегменти чакана товар айирбошлашга нисбатан тез суръатлар билан осиб бормоқда. Мазкур жараёнларни иккита омил билан боғлаш мумкин: гастрономик хилма-хилликнинг ривожланиши ва замонавий ривожланган шаҳарларга хос бўлган истеъмолчилар хатти-ҳаракатларининг аста-секин ўзгариб бориши (умумий овқатланиш учун харажатларнинг ўсиши озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун харажатлар улушининг камайиши билан бирга келади).

    Тошкентнинг савдо кўчмас мулк бозори фаол иқтисодий ўсиш шароитида МДҲнинг барча йирик шаҳарлари орасида энг паст даражада тўйинганлигича қолмоқда. Масалан, Москва шаҳри аҳолисини замонавий савдо марказларидаги майдонлар билан таъминланиши Тошкентга нисбатан 10 баравар, Нур-с аҳолиси эса 8 баравар кўп. Савдо кўчмас мулк соҳасида эълон қилинган барча лойиҳалар Тошкентда амалга оширилган бўлган тақдирда ҳам, аҳолини таъминланганлик индикатори 125 м²/1000 га тўғри келади,шундай бўлганда ҳам, масалан ҳозирги даврда Бишкекдагидан ҳам камроқдир. Мазкур рақамлар, ҳаттоки биз турли мамлакатлар ва шаҳарлардаги турмуш даражасидаги тафовутни ҳисобга олсак ҳам, Ўзбекистон пойтахтида юқори сифатли савдо кўчмас мулк билан бозорнинг тўйинганлиги паст даража эканлигини акс эттиради.

    Сўнгги йиллар давомида биз МДҲ ҳудудидаги халқаро савдо белгиларининг фаолиятини синчковлик билан ўрганмоқдамиз. Қуйидаги тобеликни аниқлашга мушарраф бўлдик: шаҳардаги замонавий савдо марказлари қанчалик кўп бўлса, чакана савдо тармоқлари, шу жумладан йирик глобал ўйинчилари дўконларининг концентрацияси бўлар экан. Тошкентда ноёб ҳолат юзага келган: кўплаб халқаро брендлар мавжуд, бироқ савдо қилиш майдончалари кам. Бунинг асосий сабаби, ўзбекистонлик компанияларнинг таниқли жаҳон брендлари остида мамлакатда дўкон очиш учун франчайзинг шартномалари тузиш борасидаги фаоллигидир. Масалан, Eurasia Group иштирокчиларидан фақат бир нафаригина, Ўзбекистон ҳудудида 20 та брендни ривожлантириш ҳуқуқига эгадир.

    Жаҳон бозоридаги жиддий чакана савдо ўйинчиларни жалб қилиш имкониятлари ўзбек бозори учун қандай?

    Бозорнинг асосий «геймченжерлари» ушбу йўналишга қарайдими, ва ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон улар учун қанчалар қизиқ?

    Айни пайтда Тошкент бозорида халқаро брендлар сонини кўпайтириш учун барча шароитлар яратилган. Ўзбекистоннинг барқарор ўсиб бораётган иқтисодиёти туфайли халқаро брендларнинг сони, шунингдек, хорижий инвестициялар ҳажми ўсишини тахмин қилиш мумкин. Бунга иқтисодий ўсишдан ташқари, 2019-2021 йилларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган юқори сифатли янги савдо марказларининг очилиш ҳам ёрдам беради. Ахир, юқорида айтиб ўтганимиздек, замонавий юқори сифатли савдо марказлари очилишидан сўнг брендлар ўзлари учун янги бозорларга чиқадилар.

    Шундай қилиб, Тошкентдаги «Samarqand Darvoza» КСМнинг пайдо бўлиши билан Koton, Colin’s турк брендлари, Франция Jennyfer бренди, шунингдек - Etam, US Polo, Guess, Cacharel, Celio ва бошқа халқаро брендлар пайдо бўлди.2018 йилда LC Waikiki турк брендининг биринчи дўкони очилди. Умумий овқатланиш сегментидаги дунё етакчилари KFC ва Wendy’s бу йил Тошкент бозорида фаол равишда кенгайишни бошлади.

     

    Ишончимиз комилки, янги савдо марказларининг очилиши билан, дунёнинг энг йирик ўйинчилари яқин келажакда Тошкентга чиқишади. Inditex гуруҳи (Zara, Bershka, Stradivarius, Pull&Bear, Massimo Dutti ва бошқалар) пойтахтда ўз дўконларини очишдан манфаатдор. Эҳтимол, яқин келажакда LVMH гуруҳининг люкс дўконларининг очилиши бўлиб ўтиши мумкин.

    Ўзбекистон бозорининг ўзига хос хусусияти - унинг Яқин Шарқ мамлакатлари билан барқарор маданий ва иқтисодий алоқалари ҳисобланади.Айнан ушбу минтақада барча йирик глобал чакана савдо брендларини очиш ҳуқуқига эга бўлган бир қатор йирик компаниялар жойлашган. Ушбу компанияларнинг ҳар бири Тошкент бозорига 10-15 та янги брендларни олиб келишга қодирдир. Расмий глобал бозор ўйинчилари билан ишлаш тартибинг ўрнатилиши, кўп жиҳатдан Ўзбекистондаги чакана бозорнинг ривожланишига таъсир қилади.

    Big box форматида ривожланаётган брендлар (DIY гипермаркетлари, FMCG сегменти) Ўзбекистонда ривожланишда баъзи бир ноаниқликларни ҳис қилишади. Улар учун мамлакатда ҳали мавжуд бўлмаган, ерга хусусий мулкчилик масаласидаги аниқлик муҳимдир.

    Эътибор беринг, Россиянинг энг йирик ўйинчилари Ўзбекистон бозорини янада кенгайтириш учун унда фаол изланмоқдалар. Россия Федерациясидаги шаҳарларнинг кўплаб чакана бозорларида тўйинганлик аллақачон сезилган, шунинг учун қўшни мамлакатга кириш тадбиркорликни ривожлантириш учун самарали вариантлардан биридир. Бизнинг фикримизча, яқин келажакда Тошкент савдо марказларида «Спортмастер», «Детский мир» тармоғи дўконлари ва бошқа таниқли етакчиларнинг очилишини кутишимиз керак.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    15.11.2019, 20:18   Изоҳ (0)   8208
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Gross Insurance: Биз обрўйимиз ҳақида мулоҳаза юритмаймиз, биз уни тасдиқлаймиз!

    15.11.2019, 18:00

    «Ҳамкорбанк» ва UnionPay International тўлов тизимидан мега акция!

    15.11.2019, 15:00

    Эксклюзив таклиф: Ҳеч қандай имтиҳонларсиз грант асосида ўқиш, ойлик стипендия ва бепул турар жой!

    15.11.2019, 12:00

    ItConf.Asia – Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик IT форумлардан бири бўлиб ўтади

    14.11.2019, 15:00

    Эътироф: «Кундалик» методисти таълим тизимидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида

    14.11.2019, 12:00

    10 кунда 12 кг вазн ташлашга қандайсиз — семизликдан гўзалликка?

    14.11.2019, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путиннинг Зеленский билан учрашиш шарти маълум қилинди 

    Дунё | 18 май, 19:20

    Наманганда 1 суткада болалар автомобиль ҳайдашига оид 45 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 18 май, 18:51

    Россия Украинага рекорд миқдорда дрон учирди 

    Дунё | 18 май, 18:23

    IFFHS: Барча даврларнинг энг зўр 10 нафар футболчиси номи маълум бўлди (топ-10)

    Спорт | 18 май, 18:10

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.