Жорий йилнинг ноябрь ойи бошида АҚШ Президентининг Ижроия аппарати қошидаги Савдо ваколатхонаси (USTR) Преференциялар бош тизимининг Ўзбекистонга нисбатан қўлланилишига оид масалани кўриб чиқишни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Преференциялар бош тизими — ривожланаётган мамлакатлардан импортни амалга ошириш борасидаги 1974 йили қабул қилинган «Савдо тўғрисида»ги қонунга мувофиқ АҚШга товарларни бож тўловисиз олиб кириш режими. Ўзбекистон 1994 йилнинг августида АҚШга товарларини божсиз етказиб бериш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ноябрида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси АҚШ Савдо ваколатхонаси вакили томонидан уюштирилган эшитувда қатнашга эди. Мазкур иш «Ишчилар ҳуқуқлари бўйича халқаро форум» (ILRF) ва «Интеллектуал мулк бўйича халқаро альянс» (IIPA) нодавлат ташкилотларининг петицияси бўйича кўриб чиқилганди. Петицияларда ишчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ва интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимояси суст эканлиги таъкидланган бўлиб, Ўзбекисонга нисбатан товарларнинг божсиз импортини чеклаш талаб қилинганди.
Томонларнинг аризалари кўриб чиқилгандан сўнг, АҚШ Савдо ваколатхонаси Ўзбекистонга нисбатан божсиз савдо қўлланилишини сақлаб қолиш ва интеллектуал мулк бўйича эшитувларни ёпиш бўйича қарор қабул қилди.
USTR шарҳида таъкидланишича, кўриб чиқиш тартибини ёпиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий режимини такомиллаштириш бўйича муҳим қадамларни қўйган, жумладан, Ўзбекистон 1971 йилда Фонограмма ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциясига ва 1996 йили ижро ва фонограммаларга муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида келишувларга қўшилган. Ваколатхона вакиллари ушбу конвенцияларнинг келгусида бажарилишига ва муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилишига умид билдиради.
АҚШ президенти администрацияси вакиллари Ўзбекистонда интеллектуал мулк бўйича Марказий Осиёда ишчи гуруҳнинг яратилишига ёрдам кўрсатгани, муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоясига юқори даражада эътибор қаратаётганини таъкидлаган.
«Ушбу ижобий ўзгаришлар Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш борасида кескин бурилиш нуқтаси деб ҳисоблаймиз. Биз ушбу ижобий қадамларга таяниб, Ўзбекистондаги инвестицион муҳитни яхшилайдиган саъй-ҳаракатларни давом эттиришни истаймиз», — дея таъкидлайди АҚШ Савдо ваколатхонаси вакили.
Изоҳ (0)