Футбол бўйича Франция чемпионатининг 13-тури доирасида ПСЖ сафарда «Брест»га қарши баҳс олиб боради.
Аргентиналиклар Анхел ди Мария ва Мауро Икардининг голлари ПСЖга навбатдаги уч очкони келтирди.
Қайд этиш жоиз, Икарди учрашувдан аввал жароҳат олгани айтилганди. Бироқ у 80-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва ғалаба голини урди.
ПСЖ ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 30 тага етказиб,мусобақа жадвалида якка ҳоким бўлиб турибди. «Брест» эса 17 очко билан 9-ўринни банд қилган.
Лига 113-тур баҳси9 ноябрь, шанба
«Брест» – ПСЖ 1:2
Голлар: 1:0 — 39 Ди Мария, 1:1 — 72 Грандсир, 1:2 — 85 Икарди.«Брест» — Ларсоннер, Бен, Перро, Кастеллетто, Кур, Фоссуре, Диалло, Отре (Грандсир, 65), Белкебла, Шарбоне, Кардона (Менди, 78).
ПСЖ: Рико, Курзава, Дагба, Тиаго Сильва, Диалло, Верратти (Маркинос, 80), Гуйе, Ди Мария, Дракслер, Сарабия (Шупо-Мотинг, 80), Кавани (Икарди, 80).
Огоҳлантириш: Дракслер (74).
Изоҳ (0)