• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафта ижтимоий муаммолари: Уйқу марказидан овқат марказигача

    Сезяпсизми, монополистлар ҳаётимизда қандай монополия ўрнатса, марказ сўзи тилимизда шундай монополия ўрнатяпти. Ўқув маркази, тил маркази, ош маркази, нон маркази, савдо маркази, гўшт маркази. Ўқув даргоҳи, таълим даргоҳи, ошхона, чойхона, новвойхона, дўкон, магазин, қассобхона деган ғирт ўзбекча сўзларимиз етимдай чеккада мунғайиб қолди.

    Уйқу маркази(ётоқ)дан туриб, ҳожат маркази(туалет)га кирдим. Сўнг ювиниш маркази(қўлювгич)да бет-қўлимни ювиб, овқат маркази(ошхона)га кирдим. Нонушта қилгач, транспорт маркази(автобекат)дан автобусга миндим.

    Марказлар.

    Марказлар.
    Фотоколлаж: «Дарё»

    Иш маркази(ишхона)мгача ярим соатлик йўқ. Эрталабдан йўлтўсар маркази(ДАН пости)да турган мелисалар рейд ўтказяпти. Яқинроқ борсак – йўқ, давлат маркази(Тошкент)га катта-катта меҳмонлар келган экан, каттайўл маркази(автотрасса)ни тўсиб қўйишибди. Ноилож, аҳоли яшаш маркази(маҳалла)нинг торгина йўлидан айланиб юрдик.

    Бировга айтманг-у, биз иш маркази(корхона)га келиб дарров иш бошламаймиз. Кўрсатувлар маркази(телевизор)ни ёқамиз, биров чой, биров кофе дамлайди. Ёнимиздаги савдо маркази(магазин)дан майда-чуйда олиб чиқиб, кавшаниб ўтирамиз.

    Хўўш. Кўрсатувлар маркази(телевизор)даги лофчиларнинг айтишича, биз Евросиё иқтисодий иттифоқига кирмоқчи эканмиз. Бировга айтманг-у, мен дикторларни лофчилар дейман. Ягона давлат бўлсак, бож марказлари (божхоналар) йўқоларкан, қўшниларга товар сотишимиз осонлашаркан. Ундан ҳам қизиғи, меҳнат муҳожирларининг умумий маркази(Россия)га бемалол бориб ишларканмиз, милиция маркази (ОМОНчилар) осилмас экан. Маҳсулот марказлари (заводлар), ишлаб чиқариш марказлари (фабрикалар) очилиб иқтисодимиз гуллаб кетаркан. Ие, маза бўларкан-у, деб қўйдим. Йўлни қанча тўссангам, иш марказлар(корхоналар)ини гуллатиб қўй, баракатопкур.

    Иш маркази(корхона)мизда саккизта маҳсулот тайёрлаш маркази (цех) бўлса, ҳозир бир яримтаси ишлаяпти. Бировга айтманг-у, қолганларини дастгоҳ марказлар(станок)ига қўшиб сотворилди. Ким сотганини сизгаям, бировгаям ҳалигача айтмадим. Шундан кейин кунимиз қўриқлаш маркази(қоровулхона)хонадаги кўрсатувлар маркази(телевизор)нинг тагида ўтадиган бўпқолди. Ҳеч вақо ишлаб чиқармасанг ҳам давлат ойлик тўлайвераркан, вей. Пул маркази(касса)дан шарақ-шарақ санаб олган пулларимизнинг тобора баракаси учди. Бориб-бориб иштонсиз қолаёзгандик, бир боймат сармоя киритиб, корхонамизни аранг сақлаб қолди. Раҳмат унга.

    Сиз билан вақиллашиб кунни кеч қилдим. Яхшики, такси маркази ёнимиздалиги учун транспорт муаммоси йўқ. Гўшт маркази(қассобхона)даги сотувчи «келинг, ока, распродажа қивордим» деганди, ярим килогина олиб хонадонлар маркази(микрораён)даги уйимга зипилладим. Иттифоқниям, марказиниям бир четга қўйинг, уйимиздан қўймасин.

    Узунқулоқ пирим зиёратгоҳидан мотивация

    Биламан, диний мавзу қалтис. Каллани олишга ишқибозлар кўп. Шунинг учун каллани бир жойга қўйиб, эски китобдаги мавзуни кўтараман. Бугунгисини эмас.

    Ўша ёшлигимизда маза қилиб ўқиган «Сеҳрли қалпоқча» китобида ажойиб бир зиёратгоҳ тасвирланади. Бу зиёратгоҳга бормабсиз – дунёга келмабсиз. Дуо олувчи борми, фарзанд тиловчи борми, ишлари ўнгидан келишини сўровчи борми – ҳаммаси Узунқулоқ пирим қабрига келиб сўрайди. Узунқулоқ пиримга ҳар нарсани бағишлаш шунчалик оммалашганки, бир йигит пивони охиригача симириб, «Савобини Узунқулоқ пиримга бағишладим», деб шишасини сойга улоқтирворганигача тасвирланган.

    Хўш, бу Узунқулоқ пирим қандай кароматгўй зот бўлган? Китобнинг охирида аён бўлади. Аниқроғи, зиёратгоҳни Ҳошимжоннинг дадаси, машҳур бульдозерчи Рўзивой ака пионерлагер қуриш учун бузаётганда одамнинг эмас, эшакнинг суяги чиқади. Ўртада баҳс туғилади. Биров бу одамнинг суяги деса, иккинчиси эшакнинг суяги, деб енгади. Охири узоқ тоғ тарафда яшовчи юздан ошган чол бобони олиб келиб ойдинлик киритишади. Отахоннинг айтишича, тўқсон йилча олдин бир камбағал чолнинг ўтин ортиб келаётган биргина эшаги юкни кўтаролмай таппа ташлаб ўлиб қолади. Чол бечоранинг биргина боқувчиси шу эшак бўлгани учун қаттиқ қайғуриб, уни шу ерга кўмади. Йўлда йиғлаб ўтирса, одамлар «кимингиз дунёдан ўтди?», дейди. Чол қайғу билан «валинеъматим Узунқулоқ пиримни кўмдим», дейди. Шу-шу бу ер зиёратгоҳга айланади. Одамлар «валинеъмат Узунқулоқ пирим»дан тилак сўрашга ўрганади.

    «Эй, биродарлар, тилак ягона яратувчидан сўралади. Қабрдан эмас. Зиёратгоҳдан тилак сўралмайди, дарахтга латта боғланмайди. Қабрдагилар сизга ёрдам бера олармиди. Мотивация оламан, шавқланаман, деб ўзингизни кулгига қўйманг», дейдиган одам бўлмаган. Шу тариқа зиёратгоҳ бизнеси гуллаб-яшнаган. Дарвоқе, эслатаман: гап асардаги Узунқулоқ пирим зиёратгоҳи устига кетяпти.

    Сарвар уста

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Аввалги ҳафта ижтимоий муаммолари:

    Сартарошхона сиёсий суҳбатлари

    Наноматериалдан кетмон ясаб...

    Ғаниев ғилдиракни ғизиллатиб ғилдиратди

    Юбка кийинг эркаклар, салла ўранг йигитлар

    Ширин қовунлар мамлакати-2: Ҳожатхона саммити

    Соқол ёхуд генераллар ўйини

    Ўқинг, фақат йиғламанг

    Давлатнинг жунига шахсий жунингни аралаштирма

    Ўзингникидан узр, бегонага қонун

    Ширин қовунлар мамлакати

    Қани, блогерлар, ёппасига кўча тозалашга!

    07.11.2019, 13:05   Изоҳ (0)   74191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

    17 июл, 15:05

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ювентус” “Барселона” нишонидаги футболчи учун курашга кирди

    Спорт | 17 июл, 15:58

    Фарғонада ҳужра шароитида ноқонуний диний сабоқ берганлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:55

    Қозоғистон Хитойнинг “Бир камар — бир йўл” лойиҳасидан энг кўп инвестиция олди — FT

    Дунё | 17 июл, 15:45

    Кубада вазир мамлакатда тиланчилик йўқлигини айтгани сабаб ўз лавозимидан четлатилди

    Дунё | 17 июл, 15:37

    Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 17 июл, 15:29

    Россияда “дўст бўлмаган” давлатлар таомига солиқ солиш таклиф қилинди

    Дунё | 17 июл, 15:09

    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

    Реклама | 17 июл, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.