Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида 5 ноябрь, сешанба куни тўртта гуруҳда учрашувлар бўлиб ўтди.

Фото: Evening Standard

«F» гуруҳи фаворити «Барселона» ўз майдонида Праганинг «Славия»сини қабул қилиб, 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди. Гуруҳнинг иккинчи тўқнашуви эса Дортмундда «Боруссия» ҳамда «Интер» ўртасида кечди. Миланликлар 5 ҳамда 40-дақиқада Лаутаро Мартинес ва Матиас Весинонинг голлар эвазига биринчи бўлимни ўз фойдаларига ҳал этди. Иккинчи бўлимда эса дортмундликлар сафида Ашраф Ҳакими дубль қайд этди, Юлиан Брандт эса ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Шу тариқа «Боруссия» ўз майдонида камбэкни амалга оширган ҳолда ғалаба қозонди.

«H» гуруҳи фаворитлари Лондонда куч синашди. Унда «Челси» «Аякс»ни қабул қилди. Учрашувнинг 2-дақиқасида Тэмми Абраҳам автогол соҳибига айланган ҳолда «Аякс»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Жоржиньо пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 20-дақиқада Куинси Промес амстердамликларни яна ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади. 35-дақиқада бўлса, Ҳаким Зиёшнинг қойилмақом зарбаси Кепа теккан ҳолда «Челси» дарвозасидан ўрин олди. Иккинчи бўлим янада кураш ва голларга бой бўлди. 55-дақиқада Донни ван де Бек «Аякс»нинг ўйиндаги тўртинчи голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг Сесар Аспиликуэта, Жоржиньо ва Жеймс учта гол уриб, «Челси»ни мағлубиятдан қутариб қолди. Қайд этиш жоиз, «Аякс» бир дақиқа ичида икки нафар футболчисидан айрилди. Ҳакам Блинд ва Велтманни қизил карточка билан сийлади, натижада меҳмонлар ўйинни икки киши кам бўлиб якунлади.

ЕЧЛ

4-тур

5 ноябрь, сешанба

«E» гуруҳи

«Наполи»—«Зальцбург» 1:1

Голлар: 0:1 – 11, пенальти Ҳоланд, 1:1 – 43 Лосано.

«Ливерпуль»—«Генк» 2:1

Голлар: 1:0 – 14 Вейналдум, 1:1 – 40 Саматта, 2:1 – 53 Окслейд-Чемберлен.

«F» гуруҳи

«Барселона»—«Славия» 0:0

«Боруссия Д»—«Интер» 3:2

Голлар: 0:1 – 5 Мартинес, 0:2 – 40 Весино, 1:2 – 51 Ҳакими, 2:2 – 64 Брандт, 3:2 – 77 Ҳакими.

«G» гуруҳи

«Зенит»—«Лейпциг» 0:2

Голлар: 0:1 – 45 Демме, 0:2 – 63 Забитцер.

«Лион»—«Бенфика» 3:1

Голлар: 1:0 – 4 Андерсен, 2:0 – 33 Депай, 2:1 – 76 Сеферович, 3:1 – 89 Траоре.

«H» гуруҳи

«Челси»—«Аякс» 4:4

Голлар: 0:1 – 2, автогол Абраҳам, 1:1 – 4, пенальти Жоржиньо, 1:2 – 20 Промес, 1:3 – 35, автогол Аррисабалага, 1:4 – 55 ван де Бек, 2:4 – 63 Аспиликуэта, 3:4 – 71, пенальти Жоржиньо, 4:4 – 74 Жеймс.

Четлатишлар: Блинд (68), Велтман (69)

«Валенсия»—«Лилль» 4:1

Голлар: 0:1 – 25 Осимҳен, 1:1 – 66, пенальти Парехо, 2:1 – 82, автогол Сумаоро, 3:1 – 84 Кондогбиа, 4:1 – 90 Ферран Торрес.