Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 11-тури доирасида 2 ноябрь, шанба куни Фрэнк Лэмпард қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби сафарда «Уотфорд»га қарши майдонга тушди.
Беллашув давомида «аристократлар» вакиллари Тэмми Абраҳам (5) ва Кристиан Пулишич (55)нинг голларига мезбонлар Жерар Деулофеунинг 80-дақиқада пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа баҳс 2:1 ҳисобида лондонликлар фойдасига якунланди ва жамоа муҳим 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Челси» очколари сонини 23 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Уотфорд» эса 5 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
АПЛ
11-тур баҳси
2 ноябрь, шанба
«Уотфорд»—«Челси» 1:2
Голлар: 0:1 — 5 Абраҳам, 0:2 — 55 Пулишич, 1:2 — 80, пенальти Деулофеу«Уотфорд»: Фостер, Мазина, Доусон, Кабаселе, Янмат (Фемения, 75), Чалоба (Хьюз, 67), Дукуре, Перейра, Кэткарт (Мариаппа, 20), Деулофеу, Грэй
«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Эмерсон, Томори, Пулишич (Ҳадсон-Одои, 83), Маунт, Жоржиньо, Ковачич, Виллиан (Жеймс, 90), Абраҳам (Бацҳуайи, 88)
Огоҳлантиришлар: Кабаселе (46), Янмат (70), Доусон (82), Мариаппа (88), Жоржиньо (89), Маунт (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)