• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Адолат» СДП «прописка» масаласини қайта кўриб чиқмоқда

    Бу ҳақда жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро ҳамкорлик марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг IX Қурултойида маълум қилинди.

    Қурултойда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаровнинг «Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг фаолияти ҳисоботи ва янги босқичда партия вазифалари тўғрисида»ги маърузаси тингланди. Маърузада ҳисобот даврида партия дастуридаги устувор йўналишларнинг бажарилиши таҳлил этилди. Партиянинг мафкуравий, ташкилий-кадрлар соҳасидаги фаолияти натижалари сарҳисоб қилинди. Шунингдек, партия фаолиятининг қатор йўналишлари танқидий таҳлил этилди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ишидаги мавжуд камчиликлар қайд қилиниб, уларни бартараф этиш йўллари кўрсатиб ўтилди.

    Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси бугунги кунда 414 478 минг аъзога, мамлакатнинг барча ҳудудларида 6313 та бошланғич партия ташкилотига, 201 та ҳудудий бўлинмага, парламент ва ҳокимиятнинг маҳаллий вакиллик органларида депутатлик гуруҳларига эга бўлган йирик сиёсий кучга айланди.

    Ташкилий-партиявий ишлар даражасини мунтазам ошириб бориш билан бир қаторда партиянинг «Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони» ғояси билан белгиланган Сайловолди дастурини амалиётга қўллаш ҳамда ижросини таъминлаш мақсадида ўтган давр оралиғида 27 та турли соҳалар бўйича халқчил ва ўта муҳим партия лойиҳалари ишлаб чиқилди. Улар халқимиз фаровонлиги йўлида амалиётга татбиқ этилди. «Адолат – қонун устуворлигида», «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори», «Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур» ва бошқа кўплаб лойиҳалар жамоатчилик назорати билан мувофиқлаштирилди.

    Акмал Бурханов – Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси аъзоси

    • «Адолат» СДП томонидан илгари сурилган лойиҳалар жамиятимизни ҳар бир жабҳасидаги камчилик ва муаммоларни қамраб олиб, ҳисобот даврида партия саъйи-ҳаракати эвазига қуруқ гаплар билан эмас, аксинча таъсирчан тадбирларнинг кенг омма кайфиятига, фуқаролар манфаатларидан чиққан ҳолда мақсад ва вазифаларига қаратилганлиги намоён бўлмоқда. Ушбу жараёнда жойлардаги депутатлар корпуси фаоллик кўрсатиб, ўтган ҳисобот даврида улар томонидан доимий комиссияларга киритилган масалалар жами 428 та, сессияларга киритилган масалалар жами 233 та, мансабдор шахс ҳисоботлари жами 470 та ва депутатлик сўрови 4214 тани ташкил қилди.
    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи ва соғлиқни сақлаш, фан, таълим, суд-ҳуқуқ тизимларини мустаҳкамловчи қатор қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишида фаоллик кўрсатди.

    Ҳисобот даврида фракция аъзолари 43 та қонун лойиҳасига ташаббускор бўлдилар. Шундан 9 таси яхлит қонунлар бўлса, 34 таси мавжуд қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан иборат бўлди.

    Хусусан, «Парламент назорати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги, «Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Конституциявий суд тўғрисида»ги, «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги, «Яйловлар тўғрисида»ги, «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги яхлит Қонунлар қабул қилинишга эришилди.

    Қайд этилганидек, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг «Адолат – ҳар бир инсон учун» номли сайловолди дастури лойиҳасини ҳар томонлама пишиқ ва пухта бўлишига катта эътибор қаратилди. Энг асосийси, дастур партия аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик корпуси, фаоллар, экспертлар ва оддий фуқароларимиз фикри асосида такомилига етказилди. Янги дастурда асосий эътибор суд-ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш, таълим ва илм-фан соҳалари ҳамда ташқи ва ички сиёсатга қаратилди.

    Жумладан, «Соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, «Ақлли тиббиёт» тизимини шакллантириш, жойларда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, дори-дармонларнинг ноқонуний айланиши устидан партиянинг қатъий позицияни билдириш, таъсирчан қонунчилик механизмларини ишлаб чиқиш белгиланди.

    Алишер Шодмонов, Соғлиқни сақлаш вазири, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши аъзоси

    • Бугунги кунда тиббиёт соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мана шу ислоҳотларда партиямизни бевосита партиямиздан сайланган депутатларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Чунки биринчи навбатда ислоҳотни амалга оширишда ҳуқуқий тартиб ўрнатиш, ҳужжатларни такомиллаштириш зарур. Бу борада «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги, «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида» ги қонуни лойиҳалари бўйича ҳам бевосита бизнинг партия иш олиб борди. Айни кунларда эса «Адолат» СДП фракцияси аъзолири иштирокида «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси устида устида иш олиб боришмоқда.
    Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида энг муҳим стратегик ҳужжатлар Соғлиқни сақлаш кодекси, Тиббий суғурта тўғрисида устида иш кетяпти. Шу билан бирга бизни тиббиётимизни юқори даражага олиб чиқишга ёрдам қиладиган тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонун устида иш кетяпти. Албатта бу жараёнларида ҳам фракция аъзоларидан алоҳида фаоллик талаб этилади.

    Суд-ҳуқуқ соҳасида тергов органларининг ягона тизимини яратиш, турли йўналишларга бўлинган судларни умумлаштириш, адвокатура институти мустақиллигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданият ва билимларни ошириш, коррупцияга қарши курашишга фуқароларни кенг жалб қилиш вазифалари режалаштирилган.

    Шу билан бирга, партия аъзоларининг 25 фоизи меҳнат қилаётган таълим тизимда — умумий таълим соҳасида сифатни кескин ошириш, олий таълимда қабул квоталаридан воз кечиш, илм-фаннинг иқтисодиётда ролини кучайтириш белгиланган.

    Бундан ташқари партия «пропискадан ўтиш» тизимига янгича ёндашиш, фуқароларимизнинг ўз хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, доимий яшаш жойини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминловчи қонуний базани такомиллаштириш чораларини кўрмоқда.

    Дастурда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатори блогерлик фаолиятини ҳам тегишли қонунларда ҳуқуқий асосларини шакллантириш кўзда тутилган.

    Қурултойда сўз олганларнинг маъруза ва чиқишларида асосий эътибор партиянинг қонунчилик ва вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлиги, барча даражадаги сайлов штаблари фаолияти самарадорлиги, электорат билан самарали ишлаш масалаларига қаратилди.

    Қурултойда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 70-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар маъқулланди. Қурултойда, шунингдек, партиянинг олий органи ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Сиёсий Кенгаш ва Марказий Тафтиш комиссиясининг янги аъзолари сайланди. Партия Устави қабул қилинди. Қурултойда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Қурултой ишининг якунлари бўйича маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ўтказилди.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    03.11.2019, 09:10   Изоҳ (0)   20399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзметкомбинат» АЖда илгари хориждан импорт қилинган маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда

    02.11.2019, 15:00

    Уйғонинг сизни буюк ишлар кутмоқда

    02.11.2019, 09:00

    UMS жамоаси — Samarkand Half Marathon иштирокчиси

    01.11.2019, 15:00

    «AvtoHamkor 0 foiz»дан автокредитлар давом этмоқда!

    01.11.2019, 12:00

    Uzmobile тариф тўпламларининг чексиз имкониятлари!

    01.11.2019, 10:30

    Ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? Мутахассис маслаҳати

    01.11.2019, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.