Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ИИВ Тергов департаменти Тошкент савдо маркази ҳудудида юз берган ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Ижтимоий тармоқларда 28 октябрь, душанба куни «Тошкент савдо маркази бозори ҳудудида пичоқлашув юз берди. Дўкон ишчиси ўлди, аравакашлар ҳибсга олинди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, 25 октябрь куни тахминан соат 11:30 да Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида жойлашган Тошкент савдо мажмуасига кириш қисмидаги биринчи қатор бошидаги дўкон ёнида мазкур мажмуада арава ҳайдовчи фуқаролар Ғ.Н., М.Н., А.Қ, С.М ва И.Н. ўртасида жанжал келиб чиқади. Жанжал оқибатида Ғ.Н. И.Н.ни савдо растасида бўлган темирдан ясалган полтаёқ билан бир неча марта уриб, тан жароҳати етказган.

И.Н. олган тан жароҳатлари оқибатида кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим