Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Россиядан «Тайфун» зирҳли автомобилларининг катта туркумини харид қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа-саноат комплексидаги манбага таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Ўзбекистонга 4х4 ‘Тайфун’ зирҳли автомобилларининг катта туркумини етказиб беришга шартнома имзоланди. Мазкур ҳарбий техникани етказиш шу йил бошланади», — деди агентлик манбаси.

Ўзбекистон 2019 йилда Россиянинг БТР-82А зирҳли ташувчилари, «Тигр» зирҳли автомобиллари, «Сопка-2» радиолокация станциясини сотиб олганди. Шунингдек, мамлакатга 12 та Ми-35М транспорт-ҳарбий вертолётларини етказиб бериш бўйича шартнома ҳам имзоланган.

Маълумот учун, «Тайфун» кучайтирилган ҳимоя қатламига эга зирҳли автомобиллар оиласига мансуб бўлиб, илк бор 2011 йилда полигонда намойиш этилган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик