Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 28 октябрь, душанба куни ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг уч нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳарнинг Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги кватирада юз берган ҳодисага иссиқлик қозонининг дудбўронидаги носозлик сабаб бўлган. Аниқланишича, дудбўрон ва қозон ораси очилиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Хоразм вилоятида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)