Бухорода тадбиркорга контейнер олиб беришни ваъда қилиб унинг 250 доллар пулини фирибгарлик билан ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро шаҳри Гулшан кўчасида яшовчи, 36 ёшли О.Ҳ. 2019 йилнинг август ойи бошларида Когон туманида яшовчи С.Р.нинг ишончига кириб, унга Ромитан туманида яшовчи Нодир исмли танишига тегишли бўлган 6 метрли, 2 дона, ЙКТУ 2556573 ва ЙКТУ 2556573 маркали кўчма контейнерни 1 100 долларга сотиб олиб беришини айтган.
Мавзуга доир: Тошкентда бир неча кишига Nexia-3’ни сотишга уринган фирибгар қўлга олинди
Орадан анча вақт ўтгач С.Р алданганлиги, О.Ҳ. ушбу пулларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб, ваъда қилинган контейнерларни келтириб бермасдан, фирибгарлик қилганлиги маълум бўлган.
Мавзуга доир: Тошкентда фирибгар 15 та Lacetti ва 1 Malibu олиб бераман деб, бир аёлнинг 203 минг доллар пулини «ухлатиб кетди»
Мазкур ҳолат юзасидан О.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) тегишли бандига асосан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)