• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ливерпуль»нинг иродаси, «Лестер»дан голлар шоуси ва «Челси»га зафар келтирган «Капитан Америка». АПЛда тур тафсилотлари

    18—20 октябрь кунлари Англия Премьер Лигасининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. «Дарё» одатга кўра тур тафсилотлари билан ўртоқлашади.

    «Саутҳэмптон» — «Лестер»

    Фото: Twitter/@premierleague

    Фото: Twitter/@premierleague

    Мазкур тур қувноқ руҳда бошланди. Бренден Рожерс бошчилигидаги «Лестер» сафарда «Саутҳэмптон»ни янчиб ташлади. «Тулкилар» ўйин аввалидан вазиятни назорат қилишга интилди, бунинг устига майдон эгалари 12-дақиқаёқ бир киши кам бўлиб қолди. Ҳакам видеотакрорлардан сўнг Райан Бертранни майдондан четлатди. Чорасиз қолган «авлиёлар» ўз дарвозаларидан тўққизта тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Меҳмонлар сафида Аёсе Перес ва Жейми Варди ҳет-трик қайд этган бўлса, Бенжамен Чилуэлл, Юри Тилеманс ва Жеймс Мэддисон бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

    Бу орқали «Лестер» Англия олий дивизиони тарихида сафарда қайд этилган энг йирик ғалабага эришди. Бундан ташқари Жейми Варди бу ўйиндаги учта голи сабаб тўпурарлар пойгасида пешқадамликни ўз қўлига олди.

    «Бёрнли» — «Челси»

    Фото: Twitter/@premierleague

    Фото: Twitter/@premierleague

    «Челси» бу турда «Бёрнли» майдонига сафар қилди. Фрэнк Лэмпард бошчилигида тобора ўз ўйинини топиб бораётган «кўклар» мазкур баҳсда ҳам ишончли ғалабага эришди. Мавсум аввалидан бери ниҳоят Кристиан Пулишичга имкон берилди ва америкалик ҳужумчи оқшом қаҳрамонига айланди. «Капитан Америка» «Челси» сафида АПЛдаги дебют голини уришдан ташқари, ҳет-трикка эришди. Яна бир киритилган тўпга Виллиан муаллиф бўлди. Ўйин якуни арафасида мезбонлар иккита тўп билан жавоб қайтаришга эришди, бироқ бу «аристократлар»нинг уч очко билан қайтишига ҳалал бермади.

    «Норвич» — «Манчестер Юнайтед»

    Фото: Twitter/@premierleague

    Фото: Twitter/@premierleague

    Ўтган турда турнир пешқадами — «Ливерпуль»нинг ғалабали сериясига нуқта қўйган «Манчестер Юнайтед» бу сафар «Норвич» уйида меҳмон бўлди. Бу учрашувда манкунианлар рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Танаффусга қадар ҳисоб меҳмонлар фойдасига йирик кўриниш олиши мумкин эди. Скотт Мактоминай ва Маркус Рэшфорд ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйди, бундан ташқари, биринчи бўлимда мезбонлар дарвозаси томон белгиланган иккита пенальтини «қизил иблислар» голга айлантира олмади. Рэшфорд ва Антони Марсиял томонидан йўлланган зарбаларни «канарейкалар» посбони Тим Крул бартараф этди. Иккинчи бўлимда Марсиял ўз ниятига етди ва ўйиндан гол урди, бундан ташқари, баҳс якунланиши арафасида Онель Эрнандес ҳисобни қисқартиришга эришди. Бу ғалаба Оле-Гуннар Сульшер шогирдларини 16-ўриндан 7-поғонага олиб чиқди.

    «Арсенал» — «Кристал Пэлас»

    Фото: Twitter/@premierleague

    Фото: Twitter/@premierleague

    Яна бир диққатга сазовор ўйинлардан бири Лондонда кечди. Унда «Арсенал» «Кристал Пэлас» билан баҳс юритди. Мезбонлар ўйин дебютида иккита гол урган ҳолда олдинга ўтиб олди, тезкор голлардан кейин «тўпчилар» бироз ҳотиржамликка берилди. Буни «Пэлас» футболчилари жазосиз қолдирмади ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Учрашув якунланиши арафасида майдон эгалари учинчи голни урганди, бироқ видеотакрорлардан сўнг Сократиснинг голи инобатга олинмади.

    Учрашувнинг 60-дақиқалари ўтиб бораётган бир вақтда «Арсенал» ярим ҳимоячиси Гранит Жака захирага олинди, футболчининг секин қадам ташлаган ҳолда майдонни тарк этаётгани «Эмирейтс»даги томошабинларга ёқмади. Жака эса бунга провакацион қилиқлар билан жавоб қайтарди. Учрашувдан сўнг лондонликлар устози Унаи Эмери футболчининг бу иши жазосиз қолмаслигини таъкидлади.

    «Ливерпуль» — «Тоттенҳэм»

    Фото: Twitter/@premierleague

    Фото: Twitter/@premierleague

    Турнинг марказий ўйини Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги финалчилари ўртасида кечди. Мағлубиятсиз серия қайд этган ҳолда мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилаётган «Ливерпуль» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни қабул қилди. Учрашув кутилмаган сценарийда бошланди, Ҳарри Кейн илк дақиқадаёқ «шпорлар»ни олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар мерсисайдликлар бир қанча имкониятларга эга бўлди, бироқ Пауло Гассаниганинг сейвлари лондонликларни муқаррар голлардан сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда эса «қизиллар» вазиятни ўнглай олди. Дастлаб, Жордан Ҳендерсон ҳисобни тенглаштирди. Ундан кейин Муҳаммад Салоҳ пенальтини аниқ бажарган ҳолда ғалаба тўпини киритди. «Ливерпуль»нинг иккинчи голидан кейин Маурисио Почеттино шогирдлари олдинги чизиқда мезбонларга анча хавф туғдирди, бироқ баҳс якунига қадар вазиятни ўнглаш пойтахт клубига насиб этмади.

    Тур рақамлари ва статистика

    • Ушбу турда жами 38 та гол урилди. Уларнинг 23 таси меҳмонлар томонидан киритилди
    • Фақатгина битта ўйин («Уотфорд» — «Боргмут») нурсиз якун топди, қолган барча учрашувларда камида иккитадан гол урилди
    • «Тоттенҳэм» дарвозабони Пауло Гассанига «Ливерпуль»га қарши ўйинда 12 та сейвни амалга оширди. Бу АПЛда 2017 йилдан кейинги энг юқори кўрсаткичдир. Икки йил аввал декабрда Давид де Хеа «Арсенал»га қарши баҳсда 14 та сейв ижро этганди
    • «Тоттенҳэм» 2019 йил АПЛда тўққизта сафар ўйинини бой берди
    • «Норвич» посбони Тим Крул бир ўйинда иккита пенальтини қайтарган АПЛ тарихидаги саккизинчи дарвозабонга айланди
    • «Манчестер Юнайтед» АПЛ ўйинларида 2000 та гол урган тарихдаги илк клубга айланди

    АПЛ

    10-тур баҳслари

    25 октябрь, жума

    «Саутҳэмптон» — «Лестер» 0:9

    Голлар: 0:1 — 10 Чилуэлл, 0:2 — 17 Тилеманс, 0:3 — 19 Перес, 0:4 — 39 Перес, 0:5 — 45 Варди, 0:6 — 57 Перес, 0:7 — 58 Варди, 0:8 — 85 Мэддисон, 0:9 — 90+4, пенальти Варди.

    26 октябрь, шанба

    «Манчестер Сити»—«Астон Вилла» 3:0

    Голлар: 1:0 — 46 Стерлинг, 2:0 — 65 де Брюйне, 3:0 — 70 Гундўған

    «Брайтон»—«Эвертон» 3:2

    Голлар: 1:0 — 15 Гросс, 1:1 — 20, автогол Уэбстер, 1:2 — 74 Кэлверт-Льюин, 2:2 — 80, пенальти Мопе, 3:2 — 90, автогол Дин

    «Уотфорд»—«Борнмут» 0:0

    «Вест Ҳэм»—«Шеффилд Юнайтед» 1:1

    Голлар: 1:0 — 44 Снодграсс, 1:1 — 69 Муссе

    «Бёрнли»—«Челси» 2:4

    Голлар: 0:1 — 21 Пулишич, 0:2 — 45 Пулишич, 0:3 — 56 Пулишич, 0:4 — 58 Виллиан, 1:4 — 86 Родригес, 2:4 — 89 Макнил

    27 октябрь, якшанба

    «Ньюкасл»—«Вулверҳэмптон» 1:1

    Голлар: 1:0 — 37 Ласселс, 1:1 — 73 Кастро

    «Арсенал»—«Кристал Пэлас» 2:2

    Голлар: 1:0 — 7 Папастатопулос, 2:0 — 9 Давид Луиз, 2:1 — 32, пенальти Миливоевич, 2:2 — 52 Айю

    «Ливерпуль»—«Тоттенҳэм» 2:1

    Голлар: 0:1 — 1 Кейн, 1:1 — 52 Ҳендерсон, 2:1 — 75, пенальти Салоҳ

    «Норвич»—«Манчестер Юнайтед» 1:3

    Голлар: 0:1 — 21 Мактоминей, 0:2 — 30 Рэшфорд, 0:3 — 73 Марсьяль, 1:3 — 88 Эрнандес

    Турнир жадвали

    Фото: Twitter/@premierleague

    Фото: Twitter/@premierleague

     

    Тўпурарлар рўйхати

    1. Жейми Варди — 9 та гол
    2. Тэмми Абраҳам — 8 та гол
    3. Серхио Агуэро — 8 та гол
    4. Пьер-Эмерик Обамеянг — 7 та гол
    5. Раҳим Стерлинг — 7 та гол
    6. Ҳарри Кейн — 6 та гол
    7. Теему Пукки — 6 та гол

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    28.10.2019, 23:17   Изоҳ (0)   34583
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Юнайтед» АПЛ рекордини ўрнатди

    27.10.2019, 23:34

    Ҳарри Кейн «Тоттенҳэм» тарихидан жой олди

    27.10.2019, 22:17

    Жиру «Челси»дан кетиши мумкин

    27.10.2019, 21:32

    Месси барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиси номини айтди

    27.10.2019, 20:56

    «Реал» «Наполи» футболчиси учун Искони беришга тайёр

    27.10.2019, 19:34

    Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ—2022 саралаш баҳслари учун йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди

    27.10.2019, 10:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.