Тошкентдаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси жанжал вақтида 10-синф ўқувчисини пичоқлади. Ҳодиса ҳақида ИИБга 21 октябрь куни соат 10:00 да хабар келиб тушган.
Қайд этилишича, Олмазор туманидаги 146-мактабнинг 15 ёшли мактаб ўқувчиси 16 ёшли А.Г. билан муштлашиб, унинг орқа қисмига пичоқ санчган.
Тан жароҳатлари олган ўсмир шифохонага ётқизилган. Терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)