Навоий шаҳрида Spark русумли автомобиль ёниб кетди, деб хабар берди ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.
14 октябрь куни соат 23:40 да Навоий шаҳар Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ш.Х. бошқарувида бўлган Spark’да ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига битта ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинма чақирилган манзилга беш дақиқада етиб борган ва ёнғин соат 23:46 да қуршаб олиниб, соат 23:48 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида «Учтут Навбаҳор кўрки» уюшмасига қарашли Spark’нинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)