Геманиянинг Statista портали Киль жаҳон иқтисодиёти институтининг «Хитойнинг хориж давлатларига ажратган кредитлари» мавзусидаги тадқиқотда Чин юртидан ялпи ички маҳсулотга нисбатан катта қарзи бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда Regnum.

Фото: China Daily

2017 йилдаги маълумотларга кўра, Хитойдан энг кўп қарзи бор мамлакат Жибути, унинг қарзи ЯИМга нисбатан 90 фоизни ташкил қилади. Ташқи қарзи 25 фоиздан юқори бўлган давлатлар қаторига Тонга, Мальдив ороллари, Конго Республикаси, Қирғизистон, Камбоджа, Нигер ва Лаос кирган.

Ушбу рўйхатни тузишда қисқа муддатли қарзлардан ташқари тўғридан-тўғри заёмлар, қарздорлик портфели ва хорижий инвестициялар, шунингдек, уларнинг қисмлари ҳисоб-китоб қилинган. Тадқиқотда беш йил ичида Хитойдан давлат қарзини олиб ривожланаётган мамлакатлар 70 фоиздан ошгани ва бу борада ХХРнинг АҚШга етиб олишга яқин турганига урғу берилган.

Фото: Regnum

Хитой «Янги ипак йўли» мафкуравий ва инфратузилма концепциясини тасдиқлаганидан кейин Жануби-шарқий Осиё ва Африка давлатларига қарз беришни бошлаган.

Statista портали эълон қилган инфографикадаги рангларда Ўзбекистон қарзи 5-10 фоиз кўрсаткичда бўлган давлатлар қаторига киритилган.