Когонда келин қайнонасига тешгишли бўлган жами 29 700 000 сўмлик 11 турдаги тилла-тақинчоқларни ўғирлаб кетган.
Бухоро вилояти ИИБнинг маълум қилишича, олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатларида жиноятни шу манзилда яшовчи, фуқаро С.М.нинг келини — 1995 йилда туғилган А.С. содир этгани аниқланган. Ашёвий далиллар тегишли тартибда тўлиқ ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)