Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хоразмга келган чет эл ва маҳаллий сайёҳлар Хива шаҳридаги Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида фаолият олиб бораётган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамда улар жойлашган манзилни интернет орқали топиб бориш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.

Фото: «Xabar.uz»

Фото: «Xabar.uz»

Бошқарманинг мажмуа ҳудудида жойлашган манзили, телефон рақамлари, расмий сайти ва иш вақти тўғрисидаги маълумотлар Google Maps электрон хариталар тизимига киритилди.

Бундан кўзланган мақсад сайёҳлар билан тўғридан тўғри мулоқотга киришиш, уларга тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатишни таъминлаш эканлиги айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар