Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 14—15 октябрь кунлари Бокуда бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) еттинчи саммитида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ҳамда Туркманистон делегациялари раҳбарлари Туркий кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган масалаларни муҳокама қилади.

Саммитда Туркий кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида ташкилотга қўшилиши тўғрисида қўшма баёноти қабул қилинади.

Учрашув якунида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши еттинчи саммитининг декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Президентнинг Бокуга ташрифи доирасида саммитда иштирок этадиган делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Туркий кенгаш саммитида илк бор 2018 йил сентябрида қатнашган эди. Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида ўтган саммитда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар