АҚШ президенти Дональд Трамп 9 октябрь куни Сурияда «Тинчлик манбаи» операциясини бошлагани учун Туркияни қоралади, деб хабар беради Meduza.

Фото: «Известия»

Оқ уй матбуот хизмати томонидан тарқатилган расмий баёнотга кўра, Трамп АҚШ «ушбу ҳужумни оқламаслигини ва операция ёмон фикр эканлиги Туркияга тушунтирилган»ини таъкидлаган.

Аввалроқ, Туркия Сурия ҳудудига қўшин киритишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Трампнинг таъкидлашича, Вашингтон минтақадаги гуманитар инқирознинг олдини олиш учун «Туркиянинг ўз мажбуриятларига бўйсунишини» таъминлаш ниятида.

Туркия армиясининг асосий нишонига айланган курд ҳарбий кучларини АҚШ қўллаб-қувватламоқда. Операция бошланишидан олдин Трамп Вашингтон курдларга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатмаслигини маълум қилганди.