Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Милан» бош мураббийи Марко Жампаоло ўз лавозимидан озод этилди, дея маълум қилмоқда клуб расмий сайти.

Фото: АC «Милан»

Фото: АC «Милан»

Мутахассис 19 июнда «Милан» бошқарувига келганди. Жампаоло жамоа билан А Серия 7 турида тўрт бор мағлубиятга учраган ҳолда 9 очко тўплади. Италиялик мутахассис «Милан»да 111 кун ишлади ва бу клуб тарихидаги энг қисқа муддат ҳисобланади.

Италия ОАВда хабар қилинишича, унинг ўрнини Стефано Пиоли эгаллайди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар