Франциянинг «Лион» клуби бош мураббийи Силвиньо истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида францияликлар клуби расмий сайтида маълум қилинди.
Ҳозирча «Лион» машғулотларини бразилиялик мутахассиснинг ёрдамчиси Жеральд Батикль олиб боради.
Жамоа янги мураббий қидиришга киришган. Le Parisien маълумотига кўра, «Лион» жамоа бош мураббийлиги учун Арсен Венгер, Лоран Блан, Реми Гард ҳамда Тиаго Мотта номзодини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, «Лион» Лига 1 мусобақа жадвалида 9 та турдан сўнг 9 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)