Ўзбекистонлик MMA жангчиси Бекзод Нурматов Чеченистоннинг Грозний шаҳрида ўтказилган АCА 100 мусобақасидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда «Prosport.kz» хабар бермоқда.
4 октябрь, жума куни Нурматов мазкур мусобақа доирасида Беслан Исаевга қарши октагонга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра жангни бой беради.
Таъкидланишича, ҳозирча унинг ўлими сабаби маълум эмас.
Маълумот учун, Бекзод Нурматов MMA’даги фаолиятини 2016 йилнинг декабрь ойида бошлаган. У республика мудофаа тизими вакили — курсант бўлган. Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритган.
Olamsport нашрига кўра, спортчи мияга қон қуйилиши сабаб вафот этган бўлиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)