6 октябрга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳридаги Звёздная кўчасида жойлашган «Пятерочка» дўконида 1994 йилда туғилган Тожикистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда «Невские новости» хабар бермоқда.
Мазкур жиноятни содир этишда гумон қилиниб 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У марҳум билан олдинроқ можарога боргани айтилмоқда.
Шунингдек, ҳодиса жойида Ўзбекистоннинг яна 6 нафар фуқароси ушланган.
Қайд этилишича, можаронинг икки қатнашчисига ҳам Россия ҳудудига кириш ман этилган бўлган.
Изоҳ (0)