Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Марказий банк мижозлар олдидаги мажбуриятларни бузганлик учун банкларга нисбатан қўлланиладиган санкцияларни белгилади, деб хабар бермоқда Norma.

Жарималар тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори (ҳозирда бу 100 миллион сўм)нинг фоиздаги нисбатларида ҳисобланади.

Банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларни амалга оширишда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилган қўшимчаларга кўра банклар қуйидаги ҳолатларда жаримага тортилади:

  • Мижозларга иш ҳақини тўлашда фойдаланадиган нақд пулни олишни кечиктириш (0,005 фоиз);
  • Электрон тўловларни амалга оширишда кечикиш (кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз, лекин тўлов миқдорининг 10 фоиздан дан кўп бўлмаган);
  • Банкнинг айби билан амалга оширилган нотўғри электрон тўловларни қайтаришнинг кечиктирилиши (кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз, лекин тўлов миқдорининг 10 фоизидан кўп бўлмаган);
  • Пу ўтказиш ва ечиб олиш тартибини бузиш (0,01 фоиз), барча зарур ҳужжатларни тақдим этилганидан кейин ҳисоб рақамини очишни кечикиши ёки рад этиш (0,02 фоиз).
Санкциялар банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кўрсатилиши керак.

Банклар санкция жарималарини тўлашдан қуйида ҳолларда озод этилади:

  • Форс-мажор ҳолатлари, шу жумладан, банклараро электрон тўловлар тизимида юзага келиши мумкин бўлган узилишларда;
  • Банк мижози томонидан қонун талабларига жавоб бермайдиган тўлов ҳужжатлари тақдим этилганда;
  • Банк ёки мижознинг ҳисоб варақлари бўйича операциялар тўхтатилганда.
Таъкидланишича, санаб ўтилган жарималар тижорат банкларига суд қарори асосида қўлланилади. Шунга кўра, юқорида кўрсатилган қоидабузарликларга дуч келган мижозлар судга мурожаат қилишлари керак.

Ҳужжат 2019 йилнинг 25 сентябридан кучга кирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар