• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чекка ҳудудларга мобил ва модулли «боғча»лар боради (фото)

    Боғча қуриш имконсиз бўлган чекка қишлоқлар, тоғли ва бориш қийин бўлган аҳоли яшаш ҳудудлари учун мўлжалланган мобил ва модулли мактабгача таълим ташкилоти (МТТ)нинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Турин политехника университетида ташкил этилган тақдимотда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қайта жиҳозланган 16 та автобус, болалар майдончалари бўлган иккита автотураргоҳ ва 2 та модулли МТТ намойиш этилди.

    Isuzu HC 40 русумли автобуслар асосида ҳаракатланадиган МТТ белгиланган йўналиш бўйлаб фаолият юритади. Кўчма гуруҳларда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 16 нафар бола 3 соат давомида тарбияланади.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Дарсларни тарбияланувчилар учун қизиқарли  бўлиши учун вазирлик мутахассислари томонидан турли ёшдаги гуруҳлар мўлжалланган махсус дастур ишлаб чиқилган. Ўқитувчилар эса тегишли тайёргарликдан ўтган.

    Ўқув-тарбиявий жараён икки сменада ташкил этилади ва болажонлар енгил овқат билан таъминланади. Машғулотларнинг катта қисми очиқ ҳавода ўтказилиши режалаштирилган. Бунинг учун ҳар бир йўналиш нуқтасида автотураргоҳлар чодир, тўсиқлар, ўриндиқлар, тепаликлар, арғимчоқлар, ўйин уйчалари ва қум майдончаси билан жиҳозланади.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг таъкидлашича, кўчма ва модулли болалар боғчаларининг ташкил этилиши минтақалардаги МТТ етишмовчилигини камайтиришга хизмат қилади.

    «Мактабгача таълим вазирлигининг икки йиллик фаолияти давомида, республика миқёсида 120 та янги давлат МТТ очилди, лекин бу етарли эмас. Агар Тошкентда 80,6 фоиз боғча ёшидаги болани мактабгача таълим билан қамраб олган бўлсак, пойтахт ва йирик шаҳарлардан ташқарида бу кўрсаткичлар анча паст. МТТга бормайдиган болалар 90 фоизни ташкил этадиган ҳудудлар ҳам мавжуд. Қурилиш — узоқ вақт талаб қиладиган ва қимматга тушадиган жараён бўлиб, баъзи жойларда электр ва канализация билан боғлиқ муаммо мавжуд. Мактабгача таълимнинг муқобил шакллари қисқа вақтда жорий этилишидан ташқари, камроқ харажат талаб қилиши билан ҳам ажралиб туради. Узоқ ва чекка ҳудудлардаги кам сонли болалар учун оддий МТТни қуришдан кўра, 7 та модулли ёки 7 ҳаракатланувчан (автобуслар ёрдамида) МТТни жорий этиш ўша ҳудудларда яшовчи болаларни мактабгача таълим билан тезроқ қамрашга кўмак беради», — деди вазир Агриппина Шин.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Мобил МТТ лойиҳаси доирасида «Ўзавтосаноат» мутахассислари автобусларни қайта жиҳозлаб, ҳайдовчиларни ўқитган. Шунингдек, шўба корхоналари негизида болалар майдончалари учун мебел ва аксессуарларни тайёрлаш йўлга қўйилган.

    «Ишлаб чиқариш бутунлай маҳаллийлаштирилади, бу эса керак бўлган вақтларда автопаркни тезда кенгайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, биз ҳар бир жойда йўналиш ва вақтни назорат қилиб бориш учун автобусларга GPS-трекерларини ўрнатамиз», — деди «Ўзавтосаноат» бошқарув раиси Шавкат Умрзоқов.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш Бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёеванинг маълум қилишича, модулли МТТ ҳар бир тузилма бир-бирига боғланган тўртта денгиз контейнеридан иборат бўлади. Асосий жой болалар мебеллари, ўйинчоқлари ва ўқув материаллари билан жиҳозланган машғулот ва ўйин майдони учун ажратилган. Тўлиқ кунлик гуруҳлар учун енгил бўлган, йиғилувчан каравотлар кўзда тутилган.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    «Модулли ва мобил МТТ бугунги кун эҳтиёжларига тезкор ва самарали ечим бўлади. Улар инфратузилмаларга боғлиқ бўлмайди, чунки улар барча зарур нарсалар билан жиҳозланган: ҳожатхона, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, тайёр овқатни иситиш учун ошхона, кондиционерлар билан жиҳозланган, автобусларда эса қуёш батареялари ўрнатилган», — деди Шаҳноза Мирзиёева.

    Мирзиёева хонимнинг қўшимча қилишича, мобил МТТ лойиҳаси республика бўйича 44 та манзилда амалга оширилади. Улар орқали 2 минг нафар бола қамраб олинади ва бепул бўлади.

    Мобил ва модулли МТТни қуриш ҳамда пардозлаш ишларида иссиқ ҳамда оловга чидамли ва соғлиқ учун зарарсиз бўлган материаллар қўлланилади.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати
    04.10.2019, 17:21   Изоҳ (0)   30997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда йўлда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    04.10.2019, 16:49

    Тошкентда Кореяга ишга жўнатиш ваъдасига ишонган киши 15 млн сўмдан ортиқ пулидан айрилди

    04.10.2019, 16:49

    Сирдарё вилояти таълим сифати бўйича намунали ҳудудга айлантирилаётгани боис барча мактаблар хатловдан ўтказилади

    04.10.2019, 14:56

    Ўзбекистонда иш ҳақи ва пул ўтказмаларини кечиктирган банклар жаримага тортилади

    04.10.2019, 14:25

    Ўзбекистон ва Япония уран етказиб бериш бўйича янги шартномаларни муҳокама қилмоқда

    04.10.2019, 12:56

    Ўзбекистонда ОИTС тарқалишига қарши курашиш бўйича янги қарор қабул қилинади

    04.10.2019, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.