Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ҳукумат қарорига мувофиқ давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Киритилган тузатишлар билан сертификатни расмийлаштириш ва бериш муддатлари белгиланди:

— тез бузиладиган маҳсулотларга нисбатан — зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб 1 кун;

— бошқа турдаги мол-мулкларга нисбатан — қонун ҳужжатларига мувофиқ (транспорт воситаларидан ташқари) 3 иш кунидан ошмаган муддатда.

Давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари бозор ва савдо мажмуаларида савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашади.

Маълумот учун, олиб қўйилган маҳсулот мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлса, мувофиқлик сертификати эса мавжуд бўлмаса олиб қўйишни амалга оширган ваколатли органнинг мансабдор шахси сертификатлашни ўтказиш ва сертификат олиш учун буюртма беради.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2019 йил 28 сентябрдан кучга кирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар