Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Google пароллар менежери фойдаланувчиларнинг сақлаб қўйишни истаган пароллари кейинчалик ўзининг обрўсига қарши ишлаб қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради, деб хабар берди Meduza.

Фото: Android  Authority

Фото: Android  Authority

Пароллар менежерида 2 октябрь куни Password Checkup номли янги функция пайдо бўлди. Агарда фойдаланувчининг пароли ишончли бўлмаса, Password Checkup уни алмаштиришни таклиф қилади. Шунингдек, фойдаланувчиларни бир нечта аккаунт учун бир хил парол ишлатаётгани ва парол жуда оддийлиги ҳақида огоҳлантиради.

Ҳозирда паролларнинг ишончлилигини passwords.google.com сайти ёки Android’лар учун махсус дастур орқали текшириш мумкин. Олдинлари ушбу функция фақатгина браузерларнинг кенгайтирилган функциясида мавжуд эди.

Маълумотлар Google томонидан доим йиғиб бориладиган «ёмон пароллар» базаси билан солиштириб, текширилади.

Password Checkup 2019 йилда ишга туширилган бўлиб, ҳозирга қадар миллион мартадан ортиқ кўчириб олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар