«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.
«Грета Тунберг иқлимшунослик соҳасида тезкор қарор қабул қилиш борасидаги илҳомлантирувчи сиёсий талаби учун 83 минг фунт стерлинг миқдоридаги «муқобил Нобель» мукофотини қўлга киритди», – Daily Mail нашри.
https://twitter.com/MailOnline/status/1176775942347341824
«Диққат, Венесуэла! Биз Москвадамиз ва ишчи гуруҳи президент Владимир Путин билан учрашув учун барча тафсилотларни ишлаб чиқмоқда. Биз вақтни беҳудага сарфламай, оғамиз Россия билан тўлақонли ҳамкорлик ўрнатишни хоҳлаймиз. Биз ғалаба қозонамиз», – Николас Мадуро, Венесуэла президенти.
Инглиз тилида Россия аёл жинси деб қабул қилинади ва шу боис у «опа» деб аталиши мумкин. Ўзбекча таржимада «опа»ни «оға» деб бердик, чунки ўзбек тилида Россия аёл жинсида қабул қилинмайди.
https://twitter.com/maduro_en/status/1176650123834798080
«Халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда сиёсий дипломатик воситалар билан ўз ҳудудимизни қайтариб олишга, урушни тўхтатиб, тинчликка эришишимизга ишонаман. БМТ аъзолари бўлган мамлакатлар билан ғовларсиз бошқа барқарор ривожланиш мақсадлари – қашшоқликсиз, очарчиликсиз, касалликлар ва урушларсиз янги дунё йўлидан борамиз», – Владимир Зеленский, Украина президенти.
https://twitter.com/ZelenskyyUa/status/1176623900618305538
«Президент Ҳасан Руҳоний билан учрашувимдан мамнунман. Биз Ҳиндистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг барча жабҳаларини муҳокама қилдик. Муҳокамалардан, шунингдек, минтақавий ва глобал масалалар ҳам ўрин олди», – Нарендра Моди, Ҳиндистон бош вазири.
https://twitter.com/narendramodi/status/1177308185444716546
«Ҳиллари Клинтон: Трамп – ноқонуний президент» – The Washington Post нашри.
https://twitter.com/washingtonpost/status/1177528978988388352
«Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Ғайнутддин эътирофича, Россия пойтахтида яшовчи мусулмонлар 3 миллиондан ошган», – Дипломатик стратегияларни тадқиқ қилиш маркази.
https://twitter.com/diplomatik_stj/status/1176963966976835584
«Калифорния штати барча уйларни Қуёш панеллари билан жиҳозланишини, барча жамоат транспортлари заҳарли газларсиз ҳаракатланишини ва 24 соат мобайнида қайта тикланувчи улкан батареялар қурилишини талаб қилмоқда. Бизда иқлим ўзгаришларининг олдини олиш бўйича ечим бор, келинг уни амалга оширайлик», – Майк Худема, экология фаоли.
https://twitter.com/MikeHudema/status/1178515458108071937
«Дунёнинг энг тоза аэропортлари ўнталиги 2019:
1) Ханеда, Токио;
2) Centrair, Нагоя;
3) Чанги, Сингапур;
4) Инчхон, Сеул;
5) Нарита, Токио;
6) Ҳамда, Доҳа;
7) Гонконг аэропорти;
8) Таоюан, Тайван;
9) Кансай, Япония;
10) Цюрих, Швейцария.
https://twitter.com/theworldindex/status/1178873061120118784
«‘Сиз кинодагидек келишган экансиз’. Зеленский актёр Том Круз билан учрашди. Мана учрашув қандай бўлган» – Deutsche Welle радиоси.
https://twitter.com/dw_russian/status/1179046952207634432
«Пекинда Хитой Халқ Республикаси тузилганининг 70 йиллиги дабдабали нишонланаётган бир пайтда Гонконгда қон тўкилмоқда», – «Озодлик» радиоси.
https://twitter.com/SvobodaRadio/status/1179045906865369088
Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Изоҳ (0)