Эрон суди мамлакат президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Ферейдунни коррупция учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Эрон олий суди расмий вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилийнинг сўзларига асосланиб, «Коммерсантъ» хабар берди.
«Ҳусайн Ферейдун беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди», — дея ундан иқтибос келтирди Fars агентлиги.
Ферейдун 2017 йил июлда ҳибсга олинган эди. Тергов унга нисбатан эълон қилинган айбловларнинг барча тафсилотларини маълум қилмаяпти. Ферейдун ҳибсга олинган вақтда Эрон президентининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Изоҳ (0)