Тошҳовуз вилоятининг С.А.Ниёзов туманида хусусий паррандачилик фермаси қурилади, деб хабар берди «Turkmenistan: oltin asr» агентлиги. Комплекснинг умумий майдони 6,5 гектарни ташкил қилиши ва унда йилига 10 миллион тухум ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
Аввал 2018 йил май ойида Мари вилоятида йилига 5 миллион тухум ҳамда 500 тонна товуқ гўшти етказиб бериш қувватига эга паррандачилик комплекси ишга туширилган. Шунингдек, Туркманистон 2018 йилдан хорижга тухум экспорт қилишни бошлаган.
Шу йилнинг май ойида Аҳал вилояти ҳокимининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов йилига 30 миллион тухум ва 80 тонна товуқ гўшти етказиб берадиган паррандачилик фермасини очганди.
Изоҳ (0)